

Эслатиб ўтамиз, “Боруссия” январь ойи охирида 24 ёшли белгиялик форвардни Лондон клубидан мавсум якунига қадар ижарага олганди.
“Биз бор кучимиз билан Мишани трансферини тўлиқ қўлга киритишга ҳаракат қилдик. Аммо “Челси” бунга рози бўлмади. Қачонки Роман Абрамович “йўқ” деб жавоб берса, демак бу иш амалга ошмайди”, деди Ватце белгиялик журналист Кристоф Терро билан суҳбатда.



