"Боруссия Д" хавбеки жамоадан кетмоқчи
17 янв 2024 21:21
Янгиликлар
Дортмунднинг "Боруссия" клуби ярим ҳимоячиси Жованни Рейна жамоани тарк этиш истагида. Бу ҳақда ESPN ўз манбаларига таяниб хабар берди.
Футболчининг агенти Англия, Испания ва Франциянинг кўплаб жамоаларига ўз хизматларини таклиф қилган. Устувор вариант – Ла Лига. "Асаларилар" америкалик футболчини 15 миллион еврога сотишга тайёр.
Рейна кўпроқ ўйин вақтини олиш учун ҳам ижара, ҳам тўлиқ трансферни кўриб чиқишга тайёр. 21 ёшли хавбек жорий мавсум Бундеслигада бор-йўғи 9 та ўйинда қатнашди ва ҳар бир ўйин ўртача 25 дақиқани майдонда ўтказди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Фикрлар