"Боруссия" Адейеми билан шартнома борасида келишувга эришди
09 май 2022 13:27
Янгиликлар
"Боруссия" Адейеми билан шартнома борасида келишувга эришди
"Зальцбург" форварди Карим Адейеми фаолиятини Германияда давом эттиради.
Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, 20 ёшли немис учун Дортмунднинг "Боруссия" клуби даъвогарлик қилмоқда.
Немис клуби ўйинчи билан шартнома борасида оғзаки келишувга эришди ва яқин вақтларда форвард билан шартнома имзоланади. "Зальцбург" Адейеми учун 38 млн евро олади.
Адейеми жорий мавсум барча мусобақаларда 42та ўйинда майдонга тушиб, 23та гол ва 8та ассист қайд этди. Transfermarkt ўйинчини 35 млн еврога баҳоламоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар