

Жакомо Бонавентура мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади. Футболчининг чап тиззасида жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Энди Жакомо 8-9 ой давомида футбол ўйнай олмайди. Унинг “Милан” билан шартномаси 2020 йил ёзигача тузилган. Футболчи жорий мавсум А Серияда 8 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширишга улгурганди.



