"Милан" собиқ футболчиси Саудия Арабистони клубига ўтди
05 авг 2024 13:11
Янгиликлар
"Милан" собиқ футболчиси Саудия Арабистони клубига ўтди
Ярим ҳимоячи Жакомо Бонавентура эркин агент сифатида "Ал Шабаб" сафига қўшилди.
34 ёшли италиялик Саудия Арабистони клуби билан 2025 йилнинг июнигача мўлжалланган шартномага имзо чекди ва уни яна бир мавсумга узайтириш мумкин.
Маълумотларга кўра, Бонавентуренинг "Ал Шабаб"даги маоши йилига 4 млн еврони ташкил қилади.
Сўнгги 4 йил давомида футболчи "Фиорентина"да ўйнади, шунингдек, у "Милан" ва "Аталанта"даги ўйинлари билан мухлисларга яхши таниш.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар