Бонавентура "Беневенто"га ўтади

24 авг 2020, 20:52
"Беневенто" бош мураббийи Филиппо Инзаги жамоа таркиби тажрибали ярим ҳимоячи Жакомо Бонавентура билан кучайтирилиши мумкинлигини тасдиқлади.

Жакомо 6 август куни "Милан"ни тарк этиб, эркин агентга айланганди. У "россонерилар" таркибидаги 6 йиллик фаолияти давомида 184 та учрашувда майдонга тушди ва 35 та гол урди, 30 та голга ассистентлик қилди.

31 ёшли футболчининг хизматларига "Торино" раҳбарияти ҳам қизиқиш билдиряпти.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Football Italia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›