UZ

Сўнгги янгиликлар

21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  0 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  7 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  4 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3 18:55Испания терма жамоаси бош мураббийи: "Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири"  1 18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  2 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  1 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  19 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  28 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  1 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  3 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  5

Болалар футболи бўйича Республика мусобақаларига энди ЎФА ҳомийлик қилади Янгиликлар

Болалар футболи бўйича Республика мусобақаларига энди ЎФА ҳомийлик қилади

Шу пайтга қадар болалар футболи бўйича ҳар йили 5та ёш тоифасида Республика мусобақаси ўтказиб келинган бўлиб, улар юртимизнинг турли бурчакларида ташкил қилинган.

Натижада ҳамма вилоят жамоаси ҳам керакли манзилга молиявий имконияти туфайли етиб бора олмаган. Пойтахт эса транспорт томонидан барчага қулай.
 
Шу боисдан ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов ЎФА Футболни ривожлантириш бошқармаси таклифини кўриб чиқди ва уни маъқуллади. Унга кўра 2001-2005 йиллар оралиғида таваллуд топган футболчилар ўртасидаги Республика мусобақасининг барчаси пойтахтда бўлиб ўтади.
 
Ўзбекистон ёшлар ва ўсмирлар терма жамоалари учун селекция ишларини сифатли олиб бориш мақсадида, 2001 ва 2004 йилларда таваллуд топган футболчилар ўртасидаги жамоаларнинг пойтахтдаги барча харажатлари ЎФА томонидан қопланади. Бу билан Ассоциация мусобақада энг сара футболчиларни иштирок этишини таъминлаган ҳолда, энг яхши футболчиларни саралаб олиш имкониятига эга бўлади.
 
Шу билан бирга, Республика мусобақасида иштирок этадиган барча футболчилар энди жиддий назоратдан ўтадилар. Агар бирон футболчининг ёши кичрайтирилгани тўғрисидаги маълумот аниқланадиган бўлса, шу иш билан шуғулланган мураббий ва мазкур ишни тепасида бўлган ходимлар ҳақида махсус идорага хабар берилади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика