UZ

Сўнгги янгиликлар

19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  0 19:00Суперлига. "Бунёдкор" – "Насаф" (матнли трансляция)  8 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  22 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  8 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  25 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  2 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  3 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  5 15:20"Лидс" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  3 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  20 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  11

Бўка ва Оҳангарондаги стадионлар капитал таъмирланади Янгиликлар

Бўка ва Оҳангарондаги стадионлар капитал таъмирланади

Тошкент вилояти футбол ассоциацияси ташаббуси билан Бўка ва Оҳангарон шаҳридаги марказий стадионлар капитал таъмирдан чиқарилади.

Айни кунларда стадионларда таъмирлаш ишлари жадал суратларда давом этмоқда. Хусусан, ўйингоҳларнинг кийиниш ва ювиниш хоналари таъмирдан чиқарилмоқда. Майдон майсаларини суғориш учун янги мосламалар ўрнатилди. Оҳангарон стадионининг трибунасининг том қисми ёпилиб, ёмғирли кунларда мухлисларга қулайлик яратилиши кўзда тутилган. Стадионларни таъмирлаш ишларига Бўка тумани ва Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги ҳамда ҳомий ташкилотлар томонидан маблағ ажратилган.
Вилоят футбол ассоциацияси 2-лига баҳсларини янада қизиқарли ўтишини таъминлаш, вилоятда миллионлар ўйинини янада оммалаштириш ҳамда ривожлантириш йўлида бошқа туман, шаҳар ҳокимликларига ҳам стадионларни таъмирлаш борасида ташаббус билан чиқмоқда. Аҳамиятлиси, ҳокимликлар ҳам ассоциациямизнинг ташаббусини қўллаб-қувватламоқда. Режага кўра, вилоят биринчилиги стартига қадар яна бир нечта стадионлар капитал таъмирдан чиқариши режалаштирилган.



Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика