Бобуржон Омонов: "Мухлисларни соғиндик"
28 июл 2016 09:00
Янгиликлар
Бобуржон Омонов: "Мухлисларни соғиндик"
- Бизни жуда қийин ва муҳим ўйин кутиб турибди. “Қўқон-1912” жамоасига турнир жадвалидаги ўрнига қараб баҳо бериш тўғри эмас. Одатда битта ўйин тақдирини ҳал қилувчи кубок баҳсларида кутилмаган натижалар қайд этилиши мумкин. Қолаверса, давралар оралиғида бу жамоа анча яхши ижрочилар билан ўз сафини тўлдирди. Ана шу ҳолатнинг ўзи ҳам ўйин шиддаткорлигини таъминлайди.
Меҳмондаги голли дуранг бизнинг фойдамизга хизмат қилиши мумкин. Аммо биз нима бўлганда ҳам ғалаба учун майдонга тушамиз. Мухлисларимиз қаршисида ўйнар эканмиз бундан бошқасига ҳаққимиз ҳам йўқ. Давралар оралиғидаги танаффусда мухлислар билан бир-биримизни анча соғиниб қолдик. Дийдорлашувни эса ғалаба билан нишонлаш ёқимли бўлади, - дейди Бобуржон Омонов.
"Бухоро" матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Фикрлар