Бобур Зухриддинов: «Ютадиган ўйинда мағлуб бўлдик»
16 июн 2016 19:10
Янгиликлар
Бобур Зухриддинов: «Ютадиган ўйинда мағлуб бўлдик»
«Обод» – «Шўртан» учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар мураббийи Бобур Зухриддинов иштирок этди.
- Бугунги ўйин ҳақида нима дейишим мумкин: ютадиган ўйинда мағлубиятга учрадик. Ҳимоядаги хатолар панд берди. Натижада ғалабани қўлдан чиқардик.
- Бугунги ўйинда ҳимоя чизиғида Аброр Хусенов ва Акбар Ходжаевлар хизматидан фойдалана олмадик. Натижада ҳимоя чизиғида ўзгариш бўлди. Бу футболчилар шу пайтгача ҳимояда бирга ўйнашмаган, шу сабабли бир-бирини тушуниб ўйнашда камчиликлар кўзга ташланиб қолди.
- Бугунги учрашувда ўтказиб юборилган голларда дарвозабоннинг айби йўқ. Умуман, Ҳамроев бугунги учрашувни ажойиб тарзда ўтказди. Дилшод кейинги ўйинларни ҳам бугунгидек юқори савияда ўтказса, асосий таркибдан жой олиши мумкин. Муборакда «Машъал»га қарши кечган ўйин олдидан дарвозабонимиз Даврон Жўрақулов бироз бетоб бўлган экан. Шу боис у ўйинга тўлиқ тайёр ҳолда етиб келолмаган. Бу эса бизга панд берди.
- Жамоада 11 метрлик жарима зарбаларини асосан Санжар Тўрақулов амалга оширади. Муборакдаги ўйинда у биринчи вазиятдан фойдалана олмади. Иккинчи бор рақиб дарвозасига пенальти белгиланган вазиятда эса Санжарни алмаштирган эдик. Агарда «Машъал» дарвозасига иккинчи бор пенальти тепишимизни билганимда Тўрақуловни алмаштирмаган ва унга яна имкон берган бўлардим. Футбол шуниси билан қизиқ, бир дақиқадан кейин нима содир бўлишини билмайсан.
«Обод» ФК матбуот хизмати

Фикрлар