UZ

Сўнгги янгиликлар

00:35Файзуллаев гол урди, бироқ ЦСКА сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди  16 00:33Эрон. Машарипов гол урган баҳсда "Истиқлол" ғалабага эришди  1 00:05"Кристал Пэлас" - "Манчестер Юнайтед"  12 23:34Жуд Беллингем нега "Реал"да 5 рақамини танлаган?  5 22:52Лондон клуби мавсум охирида мураббийи билан хайрлашади  1 22:32АПЛнинг бугунги баҳсида ҳакамга камера илиб қўйишади  7 22:03Остон Ўрунов бир киши кам бўлиб қолган "Персеполис"ни қутқарди  14 21:40Жамшид Саидов: "Биринчи бўлимда хатоларимиз кўп бўлди"  1 21:36Виталий Левченко: "Ғалабани қўлдан чиқардик"  22 21:21"Реал" кейинги баҳсда чемпионликни нишонлашни хоҳламаяпти  5 20:55FourFourTwo рейтинги. Алонсо учинчи, Анчелотти тўртинчи ўринда  11 20:36ФИФА рейтинги. Ўзбекистон футзал жамоаси 11 ўринда  12 20:00Суперлига. "Нефтчи" "Қизилқум" билан ўйиннинг сўнгги дақиқасида ғалабани қўлдан чиқарди  62 19:45АПЛнинг бир қанча клублари Дюмфрисга қизиқиш билдирмоқда  1 19:16Франция президенти Мбаппе Олимпиадада ўйнашини хоҳламоқда  11

Бобур Зуҳриддинов: "Ўйлаган режаларимиз қисман амалга ошди" Янгиликлар

Бобур Зуҳриддинов: "Ўйлаган режаларимиз қисман амалга ошди"

Про лига 19-туридан ўрин олган “Машъал” – “Андижон (0:0) ўртасидаги ўйиндан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар мураббийи Бобур Зуҳриддинов иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Бугун жамоамиз футболчилари 200 фоиз куч билан ҳаракат қилишди. Айтайлик, биринчи бўлимда  бизда хато ва камчиликлар кузатилди. Танаффусдан кейин ташаббус биз томонга ўтди. Захирадан майдонга тушган футболчилар ўйинни кучайтирди. Гол уришимиз бўлган вазиятлардан фойдалана олмадик. Биринчи бўлимда бизга, иккинчи таймда меҳмонларга омад кулиб боқди.

- Микола Агапов ўйин давомида кўп хатога йўл қўйди. Бунга фикрингиз қандай?

- Биз айнан шу масалада ишлаяпмиз. Аслида Микола ажойиб футболчи ва потенцияли юқори. Бироқ унга совуққонлик етишмаяпти. Шу сабабли машғулотларда у билан ишламоқдамиз.

- Молочко захира олинди. Унга охиригача имконият берилса яхши бўлармиди...

-  Молочкони захирга олишимизга сабаби бу ўйин режамизда бор эди. Биз унга 60 дақиқалик режа қилган эдик. Молочкодан ташқари бизда Саид Ғуломов ҳам бор. у ўйинни кучайтириши керак эди. 

- Худоёрхон Сагдуллаев мавсум бошидан бери ўйинида ўсиш кузатилмоқда. Шунга қарамай, у захирадан майдонга тушмоқда.

-  Унда ҳам худди Агаповдаги ҳолат мавжуд. Биз мураббийлар штаби унинг ҳам потенциалини юқори баҳолаймиз. Захирадан майдонга тушаётганига келсак, бу ўйинга бўлган режага боғлиқ. Бугун ҳам у иккинчи бўлимда ўйинни кучайтириши керак эди ва шу сабабли захирадан майдонга тушди.

-  Айтингчи, бугун жамоа хато қилдими ёки сиз?

-  Бугун мен ёки жамоа хато қилди демайман. Жамоада бутун мураббийлар штаби ишлайди. Қарорни биргина ўзим қабул қилмайман.  Бугун мураббийлар хато қилди демайман. Ўйлаган режаларимиз қисман амалга ошди. Футболчилар ҳам хато қилди демайман.

-  Кўриниб турибдики, бугун асосан сиз майдон четида футболчиларга кўрсатма бердингиз. Жамоада мураббий ўзгардими?

-  Дилявер акани озгина мазаси йўқ эди. Натижада, ўйинга 3 кун қолганида қўшилди. Бунга қадар мен ёрдам бериб тургандим. Ҳозир биз биргаликда иш олиб бормоқдамиз.

-  "Машъал" биринчи ва иккинчи давра баҳсларида "Андижон"га ютқазганди. Бугун жамоа ўйинида ўзгариш кўзга ташландими?

-  Бундан аввалги ўйинда ҳам “Машъал” ёмон ўйнамаган. Унда мен U-19 жамоасида ишлаётгандим. Айтайлик, аввалги баҳсда “Машъал” қайсидир жабҳада рақибга ютқазди, демаган бўлардим. “Андижон” ҳам аввалги беллашувда яхши ўйнаганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика