UZ

Сўнгги янгиликлар

15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  0 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  2 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  3 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  4 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  5 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   7 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0

Бобур Зуҳриддинов: "Биргина хато ва мағлубият" Янгиликлар

Бобур Зуҳриддинов: "Биргина хато ва мағлубият"

Ёшлар Биринчилигининг 27-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Обод" (1:0) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Бобур Зуҳриддинов ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
- Бугун яхши ўйинни ўтказдик. Фақат мағлубиятга учраганимиз кишини бироз хафа қилади. Яхши деганимнинг боиси шуки, болаларнинг ўйини мураббий сифатида менга манзур бўлди. Шунчаки натижага эриша олмадик. Ҳар иккала бўлимда ҳам мезбонларга нисбатан яхшироқ ҳаракат қилдик, деб ўйлайман. Аммо биргина хато ва мағлубият. Ёмони шуки, ўзимиз майдон эгалари дарвозаси олдида яратган вазиятларимиздан унумли фойдалана олмадик.

Кетма-кет учралаётган мағлубиятларнинг сабаби нима? Шунчаки, таркибимиздаги болаларнинг аксари ҳали ёш. Ёш йигитларга эса, барқарорлик етишмаяпти. Табиийки, бу жамоанинг натижасига ҳам салбий таъсир қилмоқда.

«Обод» ФК матбуот хизмати
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика