UZ

Сўнгги янгиликлар

10:18Санжар Қувватов: "Пахтакор"дан таклиф тушганида ўйлаб ҳам ўтирмадим"  1 09:52“Андижон” Анталияда 10 та ўртоқлик учрашувида қатнашади  0 09:25"Истанбул Башакшеҳир" футболчиси Шомуродов ва Файзуллаевнинг ўйинига юқори баҳо берди  1 08:58Шерзод Насруллаев: "Совринларим сонини кўпайтириш учун "Пахтакор"га келдим. Роналдуга қарши ўйнаш орзум бор эди"  7 08:30Sofascore. Гвардиола мақтаган Ҳусанов кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 08:04Камолиддин Тожиев: "Алижоновни қолди десак бўлади. Иккита ҳужумчи олсак..."  0 07:32Гвардиола кечаги ўйиндан сўнг Ҳусанов ҳақида фикр билдирди  7 03:44А Серия. "Интер" "Парма"ни енгди. "Наполи" эса очко йўқотди  1 03:15АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Бёрнли" билан дуранг ўйнади, "Ньюкасл" "Лидс"ни мағлубиятга учратди  10 02:30АПЛ. Кукурелья четлатилган ўйинда "Челси" "Фулхэм"га ютқазди. Семеньо "Борнмут" сафидаги сўнгги учрашувида қаҳрамонга айланди  1 02:25АПЛ. "Манчестер Сити" "Брайтон" билан ўйинда яна очко йўқотди. Ҳусанов тўлиқ ўйнади  29 01:50Испания Суперкубоги. "Барселона" "Атлетик"ни ўта йирик ҳисобда таслим этиб, финалга йўл олди  31 00:50Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон - Ливан 3:2  4 00:48"Қизилқум" украиналик легионер билан шартнома имзолади  1 00:40Шоҳруз Норхонов расман "Қизилқум"да қолади  1

Бобур Зуҳриддинов: "Сурхон"га ҳурмат сақлаган холда айтаман, бугун биз ғалаба учун келгандик" Янгиликлар

Бобур Зуҳриддинов: "Сурхон"га ҳурмат сақлаган холда айтаман, бугун биз ғалаба учун келгандик"

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичининг 1-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Машъал" (0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар мураббийи Бобур Зуҳриддинов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- "Сурхон" жамоасига ҳурматни сақлаган холда айтаман, бугун биз бу ерга ғалаба учун келгандик. Ўйиндан олдин рақибимизни жиддий ўрганиб чиқдик. Ҳар икки жамоада ҳам гол уриш учун имкониятлар бўлди. Кўрдинглар, биз бугунги ўйинда "Сурхон"дан ҳеч бир жиҳатда ортда қолмадик.

- "Машъал" жамоаси ҳужум ташкил этаяпти, аммо боғламларда муаммолар бордек кўринаяпти. Легионерлар жамоага тўлиқ мослашиб кетишмаганми?

- Легионерлар жамоага тўлиқ мослашиб кетишган деб айта оламан. Биз "Сурхон"га орқароқда бўш худудлар тақдим этиб қўйишни олдини олишни мақсад қилиб, айрим футболчиларни олдинга чиқармадик. Шу боисдан сизга шунақа кўринган бўлиши мумкин.

- "Жар" стадиони сиз учун бегона эмас. "Обод"да ишлаган вақтингизда айни шу стадионда мураббийлик қилгансиз. Бугун "Жар"даги ўйин сизга қандай ҳиссиётларни берди?

- Албатта, "Обод"да ишлаган вақтларимда шу стадионда кўп бора ўйин ўтказганмиз. Сиз ҳозир буни менга эслатдингиз. Ҳа, бу ёқимли туйғуларни берган. Бироқ бу ўтмишда қолди. Ҳозир "Машъал"даман ва жамоа билан катта-катта мақсадларни ўз олдимизга қўйганмиз.

- "Сурхон" билан ўйинга ғалаба учун келганликларинг ҳақида айтаяпсиз. Бунга нима сабаб бўлди ва якунда нега ғалаба қозона олмадинглар?

- Биз ўйиндан олдин "Сурхон"ни жиддий ўрганиб чиққандик. Шунга мос равишда қаттиқ тайёргарлик ҳам кўрдик. Кўрдингиз, айрим жиҳатлар билан рақибдан устун ҳам ўйнадик. Масалан, режамизда ўйиннинг охирги 30-дақиқасида ҳужумкор футбол бор эди. Амалда ҳам шундай бўлди. Ўша вазиятда Иброҳим Нўъмонов дарвозани ишғол қила олганда, ҳозир бу саволлар бўлмас эди.

- “Машъал"да келаси мавсум учун Суперлига йўлланмасини қўлга киритиш вазифаси борми?

- Келаси мавсум Суперлигада ўйнаймизми, йўқми, Аллоҳ билади. Биз бор кучимиз билан шунга ҳаракат қиламиз

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика