UZ

Сўнгги янгиликлар

07:26ОЧЛ 2. Бугун "Андижон"га мухлислик қиламиз  3 02:05ЕЧЛ. ПСЖ "Байер"га 7 та, ПСВ "Наполи"га 6 та гол урди. "Ньюкасл" "Бенфика"ни йирик ҳисобда таслим этди  15 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Вильярреал"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов бу учрашувда иштирок этмади  5 01:55ЕЧЛ. "Арсенал" Лондонда "Атлетико"ни йирик ҳисобда таслим этди  12 01:38Расман: "Барса" ва "Вильярреал"нинг Майамидаги ўйини бекор қилинди  5 00:45Рўзиқул Бердиев: "Ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам режаларимиз ўхшамади"  25 00:17Куртуа: "Ҳакамлар "Реал"га ёрдам берганини ҳеч қачон кўрмаганман"  28 23:40ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди  50 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  255 22:37"Реал" КОНКАКАФга Ла Лига ўйинини ўтказишга рухсат бермасликни сўраб мурожаат қилди  2 22:02Хаби Алонсо: "Арда Гюлер – Ўзил ва Гутининг аралашмаси"  0 21:18"Ал Ҳалдия" бош мураббийи Али Ашур: "Андижон" ушбу мусобақада гол ўтказиб юбормади"  4 20:48"Бавария" Нойер билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда, Нюбель эса сотиб юборилади  0 19:58Жиру: "Лига 1 А Сериядан ортда эмас"  6 19:30Шмейхель: "Нега Хойлунд ва Мактоминей "Наполи"да?"  9

"Бобур Арена" ёритиш тизими талаб даражасига етди, тез орада "Машъал" стадиони ҳам янги прожекторларга эга бўлади Янгиликлар

"Бобур Арена" ёритиш тизими талаб даражасига етди, тез орада "Машъал" стадиони ҳам янги прожекторларга эга бўлади

Бу ҳақда ЎзПФЛ матбуот хизмати хабар берди.

"Андижондаги "Бобур Арена" ўйингоҳида бу йил катта кўламда таъмирлаш ишлари олиб борилди. Майдон майсаси янгиланди ва айни кунларга келиб яхши ҳолатга келтирилди. 

Стадион ёиритиш тизимини яхшилаш борасида узоқ вақт иш олиб борилди. Лига мутахассисилари июн-сентябрь ойлари оралиғида 4 марта Андижонда бўлиб, "Бобур Арена" прожекторлари ёритиш даражасини ўлчашди. Ниҳоят, стадион прожекторларига қўшимча чироқлар ўрнатиш ишлари тўлиқ якунланди ва 12 сентябрь куни Лига вакили бу борада якуний хулоса берди. Унга кўра, айни пайтга келиб "Бобур Арена" ёритиш тизими даражаси талаб даражасига етказилди. Ҳозирда стадион прожекторлари 1920 люксни бермоқда. 

Лига ташаббуси билан стадионларимизда майдон ва ёритиш тизимини янгилаш ишлари давом этади. Яқин ҳафталар ичида Муборакнинг "Машъал" клуби уй стадионида ҳам янги прожекторлар нур соча бошлайди", – дейилади Профессионал Футбол Лигаси хабарида.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика