UZ

Сўнгги янгиликлар

09:40Бразилиялик бизнесмен бутун бойлигини Неймарга қолдирди  0 09:20Италия терма жамоасининг собиқ устози "Фенербахче"ни бошқаришга асосий номзод  0 09:00Месси ўйиндан олдин кўз ёшларини тўхтата олмади. Баҳс якунидан сўнг мухлислар билан хайрлашди  6 08:35ЖЧ-2026. Яна учта терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  6 08:06CAFA Nations Cup. Бугун Қирғиз Республикасига қарши майдонга тушамиз  6 07:39ЖЧ-2026 саралаш. Аргентина, Бразилия ва Уругвай йирик ҳисобда ғалаба қозонди  6 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  9 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  11 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  1 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  1 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  5 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  14 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  5 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  9

Бобур Абдухолиқов: "Халқимиз бизни ажойиб тарзда кутиб олди" Янгиликлар

Бобур Абдухолиқов: "Халқимиз бизни ажойиб тарзда кутиб олди"

Ўзбекистон U-23 Осиё чемпионатида ғолиб бўлган "Насаф" ҳужумчиси Бобур Абдухолиқов сайтимиз учун интервью берди.


- Чемпионатдан қандай таассуротлар қолди?

- Буни ёшликдан орзу қилиб келамиз. Буни тасаввур қилиш қийин. Ҳиссиётларимиз чексиз. Очиғи халқимиз бизни бундай кутиб олишини кутмаганди. Барчамиз бундан жуда хурсанд бўлдик.

- Нима деб ўйлайсиз, бу охирги чемпионлик бўлмайдими?

- Бу кейинги ғалабалар учун пойдевор бўлади. Янада кучлироқ футболчи бўлишга уринамиз.


- Сизни футболдагилар "Пеле" деб чақиришади...

- Биринчи мураббийим "Пеле" деб атарди. Шу-шу ҳамма шундай чақиради. Футбол қироли номи билан мени чақиришлари ёқимли.

- Бу йилдан Сиз 10-рақамни танладингиз...

- Уйдагиларим афсонавий футболчилар ўйнашларини айтишди, шу боис 2018 йилги мавсумдан 10-рақамни танладим. Рақамнинг юки оғирлик қилмайди.

- "Пахтакор" сизга қизиққани ва тасдиқланмаган маълумотларга кўра "Насаф" Сиз учун 3 миллиард сўм сўрагани ҳақида хабарлар чиқди. Агар клублар барчаси футболчининг ўзига боғлиқ дейишса Бобур Абдухолиқов қайси клубни танлаган бўларди?

- "Насаф" барибир иккинчи уйим. Ҳар қандай футболчи ўз уйидан кетишни истамайди. Бир клубда 6-7 йил ўйнаса ўша клубга қаттиқ боғланиб қолади.


- Янги мавсумга тайёргарликни "Насаф" сафида ўтказмадингиз. "Ал Файсали" билан ўйинга тайёрмисиз?

- "Ал Файсали" билан ўйинга тайёрман деб ўйлайман. Сабаби ОЧЛ баҳсини орзиқиб кутаётгандим. Стадионимиз тўлиб тошади, трибуналар тўла стадионда ўйнаш ажойиб ҳиссиётлар беради.

- Чемпионларга Malibu автомашинаси совға қилинди...

- Президентимизга шунчалик эътибор қилиб, бизга мана шундай мукофот берганлари учун барча жамоадошларим номидан миннатдорчилик билдириб қоламан. Худо хоҳласа уларнинг ишончларини оқлашда давом этамиз.

- Машинани ўзингиз ҳайдайсизми?

- Ҳайдовчилик гувохномам бор, лекин ёшликдан меҳнат қилиб, пул топиб ота-онамга машина совға қиламан деб ният қилганман. Шундай экан Malibu'ни оиламга тақдим этаман.


- Сиз баъзида марказда, баъзида қанотда ўйнайсиз. Қайси жойда ўзингизни яхши ҳис қиласиз?

- Ёшликдан ёқтирган позициям марказий ҳужумчи. Лекин мураббийлар мени қанотга қўйишса ҳам у ерда ўйнашга тайёрман. Қайси жойда ўйнасам ҳам жамоа учун боримни бераман. Шунчаки қанотдаги Абдухолиқовдан, марказий ҳужумдаги Абдухолиқов кучлироқ.


Толибжон Қосимов ва Шаҳбоз Беғамов суҳбатлашди

Рейтинг: +34   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика