UZ

Сўнгги янгиликлар

21:30CAFA Nations Cup. Бир киши кам бўлиб қолган Ўзбекистон Туркманистонни кичик ҳисобда мағлуб этди  210 20:55Қирғизистон бош мураббийи: "Ғалабамизни ўғирлашди"  1 20:33Топ лигалардан клуб топа олмаган Лукман Туркияга йўл олиши мумкин  0 19:50Расман: "Барселона" ҳимоячиси "Эльче"га ўтди  0 19:19"Байер" "Ал Қодисия" ярим ҳимоячисини 25 млн еврога сотиб олди  0 18:48CAFA Nations Cup. Кейруш бошчилигидаги Ўмон охирги дақиқаларда гол уриб, Қирғизистонни ютиб кетди  37 18:33Ўзбекистон - Туркманистон. Асосий таркибимиз маълум  27 18:33"Қайрат" – "Реал" учрашувига 4-5 минг сайёҳ келиши кутилмоқда  2 18:05"Қайрат"нинг Чемпионлар Лигасидаги ўйинлари Остонада ўтказилиши режалаштирилмаган  1 17:38"Астон Вилла" "Ливерпуль" хавбеки билан шартнома имзолади  7 17:10"Бавария" "Челси" ҳужумчисини ижарага олди  6 16:41"Комо" Деле Алли билан шартномани бекор қилди  1 16:14"Челси" Буонанотте трансферини расмийлаштирди  4 15:23"Ал Насср" Ал Нассирни сотиб олди  4 14:56"Ноттингем Форест" "Арсенал" футболчисини ижарага олди  0

Бобоси япониялик, бувиси бразилиялик бўлган, акаси сабабли позициясини ўзгартирган ҳамда кубок финалида ҳал қилувчи 11 метрли зарбани кўкка совурган "Бунёдкор"нинг янги легионери билан танишамиз Янгиликлар

Бобоси япониялик, бувиси бразилиялик бўлган, акаси сабабли позициясини ўзгартирган ҳамда кубок финалида ҳал қилувчи 11 метрли зарбани кўкка совурган "Бунёдкор"нинг янги легионери билан танишамиз

Шунингдек, унинг ижросидаги суперголни томоша қилинг.

Веллингтон Матсукичи да Сильва Таира 1996 йилнинг 10 апрелида Бразилиянинг Сан-Паулу штатидаги Итарири шаҳрида туғилган.

Унинг бобоси япон миллатига мансуб бўлиб, ўтмишда Япониядан Бразилияга кўчиб келган ва шу ерда муқим ўрнашган. Бувиси эса бразилиялик. Болакайнинг футболга кириб келишига сабабчилардан бири акаси саналади, айнан у Таирани футбол мактабига олиб борган, да Сильва ўша ерда шуғуллана бошлаган. 

Футболчилик фаолиятимнинг дастлабки палласида ҳужумкор ярим ҳимоячи позициясида ҳаракат қилардим. Аммо акам агарда чап қанот ҳимоясида ҳаракат қилсам, профессионалда даражада ўйнаш имкониятим юқорироқ бўлишини айтди. Дастлаб бу нуқтада ҳаракатланиш менга манзур келмади, аммо ҳозирда ўзимни ушбу позицияда қулай ҳис қиламан.

"Сао Кайтано" у билан профессионал шартнома имзолаганган илк жамоа ҳисобланади. Кейинчалик Веллингтон "Сао Бернардо", "Каскавел", "Линенсе", "Масае" каби жамоаларда фаолият олиб борган. Футболчининг кейинги манзили эса Мольдованинг "Бэлць" клуби бўлди.

"Масае"да ўйнаган кезларимда Бразилиядан таклифлар бўлганди, аммо бу вариант қизиқроқ кўринди. У ерга ўтишимда дўстим Альваро ташаббусчилардан бири бўлган.  

Таиранинг "Бэлць"даги дебюти кутилганидан омадлироқ чиқди — "Бэлць" мамлакатнинг етакчи клуби "Шериф"ни сафарда 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Бу ерда бундан яхшироқ дебют бўлмайди. Келдим, ўйнадим ва жамоа ғалабасида ўз ҳиссамни қўшдим. Мақсадим — ҳамиша жамоага ёрдам бериш. Бразилияда асосий эътиборни индивидуал маҳоратга қаратишади. Мольдовада эса жамоавий ўйин ва аниқ пасларга урғу бериларкан.

Веллингтон 2011/22 йилги мавсум якунига кўра, чемпионат рамзий терма жамоасидане ўрин олди. 

Шунингдек, жорий йил ҳимоячи "Бэлць" сафида Мольдова кубоги ярим финалида "Универ Огузспорт" дарвозасини (5:0) қойилмақом тарзда ишғол қилди. 

ВИДЕО

Кубокнинг ҳал қилувчи баҳсида "Бэлць" "Шериф"га рўбару келди. Учрашувнинг асосий ва қўшимча вақтида ҳисоб очилмади. Пенальтилар сериясини "Бэлць" футболчилари бошлади. ҳисоб 6:6 бўлиб турган бир паллада Таира тепган тўпни рақиб посбони қайтарди. Кейинги зарбани рақиб футболчиси Муҳаммад Диоп аниқ йўллади ва жамоасига навбатдаги совринни тақдим этди.

Веллингтон ижтимоий ишларда ҳам фаоллиги билан ажралиб туради. "Бэлць" таркибида ўйнаб юрганида, клуб аъзолари билан биргаликда шаҳардаги "Замбетул" номли мактабгача таълим муассасасига ташриф буюриб, истеъдодли болакайларга совға улашган.

Футболда кўплаб нюанс мавжуд, мисол учун, мен ўз оилам ва дўстларимдан олисда, ўзга маданият қуршовида яшаяпман. Ҳар доим босим остида вазифаларни аниқ бажариш керак. Ўзга ўлкада ота-онамни соғинаман. Келажакда Европа Чемпионлар лигаси ёки Европа лигасида ўйнашни ҳамда оилам учун тўкин шароит яратишни орзу қиламан. Мен фильмлар томоша қилишни, машғулот залига боришни ва Бразилия чемпионати ўйинларини кузатишни ёқтираман.

Бир неча кун илгари Таира Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби билан шартнома имзолади.

Мен бу ердалигимдан хурсандман. Бундай катта тарихга эга клубда ўйнаш мен учун шараф. "Бунёдкор" шарафини ҳимоя қилиш мен учун катта мотивация. Мақсадим – жамоамга максимал тарзда ёрдам бериш ва ўз ўйинимни секин асталик билан кучайтириб бориш. Футболчилар билан танишиб олишга улгурдим. Жасур, Умид, Аваз билан яхши дўст бўлиб олдик.


"Тома Табатадзе ваъдасини бажаради. Жамоани ярим йўлда қолдирмайман" — севимли футболчиси шарафига фамилиясини "ўзгартирган", "қирол" лақабини олган ҳамда "Навбаҳор" сафида гол урган грузиялик легионер билан яқиндан танишамиз 


Оқил Абдубарноев тайёрлади. 

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика