UZ

Сўнгги янгиликлар

20:55АПЛ. "Борнмут" "Олд Траффорд"да МЮга "тарсаки туширди", "Эвертон" — "Челси" ўйинида эса ҳисоб очилмади  29 20:34"Тоттенхэм" — "Ливерпуль". Марказий ўйин учун таркиблар маълум  6 20:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Алиқулов тўлиқ ҳаракат қилди  0 20:15Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Севилья"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  24 19:45Зиеш АПЛга қайтиши мумкин  1 18:40Ўзимизнинг карикатура. Гвардиола ва "Манчестер Сити"нинг ишлари жойида эмас  11 18:20А Серия. "Рома" ўз уйида 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди, Шомуродов захирада қолдирилди  11 17:28Беларусь чемпионатининг кетма-кет икки йилдаги энг яхши ҳимоячиси "Навбаҳор"га ўтмоқда  5 16:59Магуайр Италияга йўл олиши мумкин  0 16:11МЮ ва "Ман Сити" бразилиялик хавбек учун 70 млн евро таклиф қилишди  0 15:43ОКМКнинг янги посбони Ҳумоюншоҳ Сайётов: "Ёш йигитчанинг болаликдаги орзуси амалга ошди"  2 15:12"Ювентус" "Реал" хавбекини нишонга олди  1 14:43Эшитдик-да! Олег Зотеев собиқ жамоасига қайтди   7 14:27Бешинчи дивизион клуби Франция кубогида сенсация қайд этди. Бош қаҳрамон — 35 ёшли ошпаз дарвозабон  5 13:50Флик Гарначо бўйича қарор қабул қилди  3

"Тома Табатадзе ваъдасини бажаради. Жамоани ярим йўлда қолдирмайман" — севимли футболчиси шарафига фамилиясини "ўзгартирган", "қирол" лақабини олган ҳамда "Навбаҳор" сафида гол урган грузиялик легионер билан яқиндан танишамиз Янгиликлар

"Тома Табатадзе ваъдасини бажаради. Жамоани ярим йўлда қолдирмайман" — севимли футболчиси шарафига фамилиясини "ўзгартирган", "қирол" лақабини олган ҳамда "Навбаҳор" сафида гол урган грузиялик легионер билан яқиндан танишамиз

Ҳужумчи фаолиятида мухлислар стадионни ағдар-тўнтар қилиб юборган ўйин ҳам мавжуд.

Тома Табатадзе 1991 йилнинг 17 декабрида Грузиянинг Тбилиси шаҳрида таваллуд топган. 7 ёшдан "миллиардлар ўйини"га ошно бўла бошлаган. Карло Мчедлидзе номидаги футбол академиясида Давид Мужиридан илк сабоғини олган Тома кейинчалик "Норч Динамлэл"да истеъдодини шакллантиради. Шундан сўнг у Латвиянинг "Олимп" жамоасига йўл олади, ушбу клубда Грузия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Алеко Рехвиашвили бош мураббийлиик қиларди.

Латвиядан кўп нарсани ўргандим. "Олимп" жуда ёш ва тажрибаси камроқ ўйинчилардан иборат эди. Таркибда 17–18 яшар ўғил болалар йиғилгандик. У ерда катта тажрибага эга бўлдик.

Сўнгра Литванинг "Круоя" клубида қисқа муддат тўп тепган ҳужумчи Туркияга йўл олди ва "Ниғде Беледиеспор" билан шартнома имзолади.

Аввалига Туркиядан қизиқиш бўлмаган. Мен ҳақимдаги маълумотлар у ерга етиб борган ва улар ўйинларимни кўриб чиқишиб, мени иккита учрашувга таклиф қилди. Ўша баҳсларда бир нечта гол урдим...

"Ниғде Беледиеспор" клуби сафида 3-лигага чиқиш ўйинида "Жайҳанспор"ни 4:0 ҳисобида мағлуб этди. "Тевфик Сирри Гур"стадионида ўтказилган баҳсда "Ниғде" 4:0 ҳисобида ғалаба қозонган, Табатадзе эса дублга эришган. Бироқ мағлубиятдан дарғазаб бўлган "Жайҳанспор" ишқибозлари ўриндиқларни синдириб, майдонга улоқтирди. Вазиятга полиция аралашишга мажбур бўлган.

Тома 2014–2015 йилги мавсум "Бартинспор" билан шартнома имзолади ва 13 ўйинда 8 та гол урди. Кейин эса "Карадереспор” либосида 12 ўйинда 9 та тўп киритди. Шундан сўнг форвард "Афонспор", "Куртулушспор", "Беледиеспор", "Сомаспор" каби жамоаларда ўйнади.

Футболчи 3-лигада иштирок этадиган "Сомаспор" шарафини ҳимоя қилиб юрганида ҳатто 1-лигадан таклифлар тушишига қарамасдан, рад жавобини берган.

Мавсум бошидан бери кўплаб клублардан трансфер таклифлари олдим. Аммо мавсум бошида “Сомаспор” билан шартнома имзолаганимда, бу жамоани чемпион қилиш учун ҳаракат қиламиз, дея ваъда бергандим. Менинг устувор вазифам раҳбарият, мураббийлар, футболчи дўстларимиз ва мухлисларимиз билан ҳамкорликда "Сомаспор"ни профессионал лигага олиб чиқиш саналади. Шу боис трансфер таклифларини рад этишга мажбур бўлдим. Мухлисларимиз тинчлансин. Тома Табатадзе ваъдасини бажаради. Жамоани ярим йўлда қолдирмайман.

Аммо у Туркия футбол федерацияси томонидан ўрнатилган легионерлар чеклови туфайли жамоани тарк этишга мажбур бўлган. Бир муддат Кипрда ўйнаган ҳужумчи ватанига қайтиб, "Рустави" либосини кияди. 

Туркияда ўтган давримни муваффақиятли ўтди, дейишим мумкин. У ерда жами 6 йил тўп тепдим, шундан 4 йилида мен ўйнаган жамоалар юқори ўринлар учун курашди. Шунингдек, икки мавсумда тўпурарлар сафида бўлдим. У ерда инфратузилма ва ўқитиш шароитлари жуда яхши. Рақобат ҳам юқори. Туркияда аҳоли футболни қанчалик севишини барчамиз биламиз. Томошабинлар ҳамиша ўйинларга ташриф буюришади. 2 миншдан кам томошабин келган учрашувни эслай олмайман. Ҳатто 15 минг ёки ундан ортиқ ишқибозлар қаршисида ўйин ўтказганман. Туркиянинг қуйи лигаларида клублар шу шаҳарларнинг ҳокимлари ва тадбиркорларига тегишли ҳисобланади. У ерда янги стадионлар қуриш одатий ҳол. Туркияда кўп йиллар тўп тепдим ва қайтиш вақти келди деб ўйладим...

2-лигадаги қатнашадиган клубга қўшилган Тома дарҳол клубга мослашади ва ўз қобилиятини намоён эта бошлайди. Табатадзе 18 ўйинда 13 та гол уриб, мавсум якунида лига тўпурарига айланди. 

2021 йилнинг январь ойида у Миллий лиганинг "Сабуртало" клуби билан шартнома имзолайди. Шу йилнинг июль ойида эса ижара асосида Грузиянинг "Сиони" клубига ўтди. Клуб сафида 17 ўйинда 3 та гол урган ва шунча голли узатма амалга оширган ҳужумчи 2022 йилнинг июль ойида Қозоғистоннинг "Ақжайик"ига қўшилиб, 3 июль куни "Қайрат" клубига қарши (0:2) ўйинда Қозоғистон Премьер-лигасида дебют қилган.

Табатадзе Қозоғистон кубоги доирасидаги 9 та ўйинда 8 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди ҳамда турнир тўпурарига айланди. Шунингдек, у Қозоғистон чемпионатининг 11 та учрашувида 3 та гол урди ва 4 ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Қаҳрамонимиз 2023 йилнинг январь ойида Фарғонанинг "Нефтчи" клуби билан шартнома имзолади ва Суперлигада ҳам тезда диққат марказидан ўрин олди. Водий клуби сафида биринчи даврада 13 ўйин ўтказган ҳужумчи 6 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. 

Бироқ у иккинчи даврани Наманганнинг "Навбаҳор" клубида сафида бошлаши кутилмоқда. Кеча у "лочинлар" сафида "Андижон-SGS"га қарши ўртоқлик учрашувига рақиб дарвозасини ишғол қилишга ҳам муваффақ бўлган.

Табатадзенинг мухлислари уни "Қирол Тома" деб аташади. У Криштиану Роналду, Оливье Жиру каби футболчиларга ишқибоз. Жумладан, 2017 йилги Европа Чемпионлар лигаси финали доирасидаги "Реал Мадрид" — "Ливерпуль" учрашувидан аввал Тома мадридликларга мухлислик тариқасида фамилиясини "ўзгартирган". 

"Олтин тўп" соҳибидан либос олган, ўйинига ит тушиб келган ҳамда учта еврокубокда гол урган тарихдаги илк футболчига айланган "Насаф" ярим ҳимоячиси билан яқиндан танишамиз

ЕЧЛда "Боруссия"га гол урган ва "Реал" биланг дуранг ўйнаган ҳамда чемпионликни нишонлаш пайтида жароҳат олган "Пахтакор"нинг янги ўйинчиси билан яқиндан танишамиз

Уч марта жаҳон чемпионатида иштирок этган, Португалиядан таклиф олган ҳамда Японияда фарзандли бўлган Забиҳилло Ўринбоев ҳақида ҳикоя қиламиз

Оқил Абдубарноев тайёрлади. 

Рейтинг: -9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика