UZ

Сўнгги янгиликлар

15:03Here we go: "Манчестер Сити" ўз футболчисини "Эвертон"га ижарага бермоқда  0 13:33Иско жиддий жароҳат олди  0 13:05Япония терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар вафот этди  0 12:37"Пахтакор-79" жамоасини хотирлаш тадбиридан ГАЛЕРЕЯ  3 12:21Суперлига. 18-тур дисквалификациялари: "Бунёдкор", "Сурхон" ва "Хоразм"да йўқотиш бор  1 12:00МЮ янги футболчиси муҳокамалар марказида  1 11:37Афсонавий ҳимоячи фаолиятини якунлади  3 10:59ПСЖ 150 миллион евролик трансфер бўйича иш бошлади  6 10:31Азар барча даврларнинг энг яхши ҳимоячиси ҳақидаги саволга жавоб берди  1 10:00ПСЖ 65 миллион евролик трансферни ҳал қилди  1 09:26Пролига. 11-турга старт берилади  1 08:56"Пахтакор-79" фожиасига 46 йил тўлди  6 08:51Sofascore. Муҳаммадали Ўринбоев Белгиядаги дебют ўйинида қандай баҳо олди?  4 08:15Яна бир ТОП футболчи "Ал Насср"га ўтишга розилик берди  5 07:38Суперлига. Бугун Фарғона ва Самарқандда даҳшатли ўйинлар бор  38

Бобир Абдихолиқов: "Турон" менга жиддий таклиф билан чиқди, бироқ ҳозирги мақсадим Европада ўйнаш" Янгиликлар

Бобир Абдихолиқов: "Турон" менга жиддий таклиф билан чиқди, бироқ ҳозирги мақсадим Европада ўйнаш"

Ўзбекистонлик ҳужумчи Бобир Абдихолиқов айни пайтда Ўзбекистонда бўлиб турибди.

У фаолиятини қаерда давом эттиради? Ўзбекистондами ёки яна хорижга кетадими? Шу каби саволлар билан Абдихолиқовга мурожаат қилдик.

- Бобир, сизда қандай янгиликлар бор? Фаолиятингизни қайси клубда давом эттиришингиз аниқ бўлдими?

- Айни пайтда Ўзбекистонда хордиқ чиқараяпман ва янги таклифларни кўриб чиқаяпман. Очиғини айтаман сўнгги кунларда менга кўплаб таклифлар бўлди. Ўзбек клубларидан АГМК, "Бунёдкор", "Пахтакор" ва "Турон" клублари вакиллари мен билан боғланишди. Айниқса "Турон" клубининг таклифи жуда жиддий бўлди. Клуб раҳбарияти мени жамоада кўришни жуда хоҳлади. Бироқ айни пайтда фаолиятимни Европада давом эттирмоқчиман. Чет элдан бир иккита қизиқарли вариантларим бор. Агар мободо Ўзбекистонда қолган тақдиримда катта эҳтимол "Турон"га ўтардим. Жанубий Корея, Исроил ва Қатардан бўлган таклифларга рад жавобини бердим. Агар пулни ўйлаганимда Корея ёки Қатар клубига ўтган бўлардим. Асосий мақсадим пул эмас, футболчи сифатида ўсиш.

- Агар Ўзбекистонда қолсам "Турон"да ўйнайман дедингиз. Нима учун айнан "Турон"?

- Сабаби "Турон"нинг таклифи ўта жиддий бўлди. Бундан ташқари ҳусусий клуб бўлишига қарамай инфратузилмаси, футболчиларга яратилган шароитлар менга жуда ёқди. Стадиондаги сўнгги ўзгаришлар ҳам мени ҳайрон қолдиргани рост. Умид қиламанки клуб раҳбарияти мени тўғри тушунади. Ҳозирги бош мақсадим фаолиятимни Европада давом эттириш бўлиб қолмоқда.

- Спорт формангизни қандай ушлаб турибсиз?

- Ҳозирча Қаршида, "Насаф" сафидада шуғулланиб турибман. Жисмоний ҳолатимни ушлаб туриш учун имконият берган Рўзиқул Бердиев катта раҳмат айтмоқичман.

- "Насаф" яқинда ОФК кубогида иштирок этиб қайтди. Собиқ клубингиз ўйинларини томоша қилдингизми?

- Албатта томоша қилдим. ОФК кубогида "Насаф" ажойиб натижалар қайд этди. Ҳусайин Норчаев, Шоҳмалик Комилов каби ҳужумкор футболчилар етишиб чиқишмоқда, улар клубнинг келажаги деб ўйлайман. "Насаф"га ОФК кубогини қўлга киритишини тилаб қоламан.


Ниғмонхўжа Нозимов суҳбатлашди

Рейтинг: +40   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика