Боатенг: "Хуммельс? Ўзимни "Бавария" ҳимояси етакчиси сифатида кўряпман"
20 май 2016 12:43
Янгиликлар
Боатенг: "Хуммельс? Ўзимни "Бавария" ҳимояси етакчиси сифатида кўряпман"
"Бавария" ҳимоячиси Жером Боатенгнинг фикрича, жамоага Дортмунднинг "Боруссия" футболчиси Матс Хуммельс келганидан сўнг ҳам ҳеч нарса ўзгармайди.
"Матс "Бавария"га келганидан сўнг мен учун ўзгаришлар бўлмайди. Камина ўйнаётган жойда бошқа футболчининг ҳаракат қилишига эътибор бермайман. Ўз позициямда қоламан ва ўзимни жамоамиз ҳимоясининг етакчиси сифатида кўряпман" - дейди Боатенг.
Фикрлар