UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Расман: Пўлатхўжа Холдорхонов энди "Андижон" футболчиси!  0 18:27"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячисини йўқотди  5 18:14Ўзбекистон Кубоги-2026 мусобақаси 1/2 финал ва финал ўйинлари марказлашган ҳолда ўтади  1 17:50Расман: Мбаппе Испания Суперкубогини ўтказиб юборади  2 17:34Расман: "Навбаҳор" Усмонов трансферини эълон қилди  4 17:20"Хоразм" мураббийи Сергей Токов: "Жаҳон ва Осиё чемпионатларига мослашиб ишлаш — мураббийларнинг тақдири"  0 16:58Гвардиол: "Бу оғир дам, лекин у мени ҳеч қачон синдира олмайди"  2 16:35Расман: Шуҳрат Муҳаммадиев "Локомотив"га қайтди  2 16:21Инсайд тасдиқланди: Озарбайжон клуби Раҳмоналиевни сотиб олди  1 16:01Расман: "Челси"га янги бош мураббий тайинланди  8 15:31Ўзбекистонлик ҳакамлар U-23 Осиё Кубоги 1-тур ўйинига тайинлов олди  0 15:27Аббос Отахонов: “Иложи борича юқори ўринлар учун курашамиз”  1 15:05"Насаф" легионер футболчиси билан хайрлашди  7 14:49"Хоразм" машғулотлари Championat.asia объективида  1 14:30Равшан Ҳайдаров: "Ёш таркиб билан иштирок этишимизга қарамай, мен жамоамизга ишонаман"  10

Бизга Жаҳонгир Усмонов давридаги футзал керак! Янгиликлар

Бизга Жаҳонгир Усмонов давридаги футзал керак!

Теглар :  ФутзалАГМК
Илтимос, бу ҳеч қанақасига кимгадир "пахта" қўйиш эмас! Лекин клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон клуби ҳеч қачон бунчалик шарманда бўлмаганди. Футзал бўйича миллий чемпионатимиз эса бугунгидек кўздан панага тушиб қолмаганди.

АГМК қайд этган натижаларни қаранг. Тожикистон клубини мағлуб эта олмадик-а. Яқин-яқингача бизда футзалнинг ўз "эгаси" бор эди. Футзалга ўз фарзандидек қарарди. Бир қатор ўзгаришлар туфайли футзал ассоциацияси ёпилди. Балки эски раҳбариятнинг ишидан янгилар қониқиш ҳосил қилмагандир. Лекин бугунга келиб, ҳеч ким футзалдан қониқмаяпти.

Футзал худди сомонга тушган игна каби йўқолди. Осиё чемпионлар лигасида аламли товушини эшитдик ва ўнграб йиғлаётганини кўрдик. Энг ёмони, ЎФАнинг (Ўзбекистон футзал Ассоциацияси) биронта ходими ҳозирги ЎФАда футзал билан банд эмас. Ҳозирги футзалда билишимизча фақат Жаҳонгир Раҳматуллаев қолган, лекин унинг бугунги кундаги вазифаси ПФЛда комиссарлик қилишдан иборат бўлиб қолгандек. Футзални ривожлантириш бўйича дастурга жавобгар масъул йўқ. Аслида дастур борми ўзи деган савол ҳам юзага келади. Терма жамоа бизда борми-йўқми, буни ҳам билмаймиз. 

Чемпионатни уй-сафар тизими йўлга қўйилгани яхши бўлди, аммо футзалнинг "Ф" ҳарфини тушунмайдиган клубларни зўрлаш оқибатида сифат йўқолди. "Ардус", "Дўстлик-А", "Когон" каби футзални ушлаб турган клублар йўқ бўлди. Менимча, "Ардус" номининг ўчган санаси футзал биноси дарз кетишига сабаб кун бўлди. 

Ўзбекистон футзалда нимага эришган бўлса, "Ардус" ва унинг дўстлари туфайли бўлди. Бу худди Испания чемпионатидан "Реал" ва "Барселона" олиб ташлангандек гап. Айнан "Ардус" ёшларни саралаш ва бошқа клубларга учирма қилиш билан шуғулланарди. АГМКни ҳам шу кунгача эришган ютуқлари "Ардус" билан чамбарчас боғлиқ аслида.

Айни пайтда ЎФА ва ПФЛда бўлаётган ўзгаришлардан келиб чиқсак, ЎФАнинг ўзида мутахассислар танқислигини кўрамиз. Бу нарса айниқса футзалда яққол кўзга ташланяпти. Кечаги мағлубият фақат АГМКНинг мағлубияти эмас, бу бутун Ўзбекистон футзалининг бугунги аҳволини кўрсатиб берди. Шундай экан, ЎФА раҳбариятидан футзалга ҳам жиддий эътибор қаратишларини кутиб қоламиз. Зеро катталар ўртасидаги ягона қувончни ЖЧга чиқиб айнан шулар бизга туҳфа этганди.

Х.Холиқов.

Рейтинг: +34   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика