UZ

Сўнгги янгиликлар

02:12Сергей Лушан: "Битта голдан сўнг футболчиларни яна ҳужум қилишга мажбурлай олмаяпмиз"  0 01:57Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Файҳа" меҳмонда "Ал Иттиҳод"дан йирик мағлубият қабул қилиб олди, Бензема дубль қайд этди, Шукуров тўлиқ ўйнади  2 01:52А Серия. "Интер" Туринда ғалабага эришди, "Наполи" ўз уйида "Женоа"ни мағлуб этолмади — икки тур қолганда орадаги фарқ бир очко  2 00:07Ҳаким Фузайлов: "Бугун "Навбаҳор"га мағлуб бўлдик, аммо ортда қолган ҳеч бир беллашувда ўйин борасида рақибга ютқазмадик"  1 23:45РПЛ. "Рубин" 90-дақиқадаги гол эвазига ғалабага эришди, Ашурматов эса...  0 22:47Никола Лазаревич: "Иккинчи бўлимда кўпроқ гол уришимиз мумкин эди"  2 22:44АПЛ. "Арсенал" тўртта тўп киритилган "Ливерпуль"га қарши ўйинда ирода қайд этди  12 22:34Асрор Алиқулов: "Рақиблардан чўчиётганимиз йўқ"  1 22:20Суперлига. "Сўғдиёна" "Шўртан" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди  10 21:55Эл Классико. "Барселона" - "Реал Мадрид" 4:3, Мбаппедан хет-трик, Рафинядан эса дубл  44 21:41"Манчестер Сити" "Ювентус" футболчиси билан музокара ўтказмоқда  2 21:19ЛаЛига. "Барселона" мавсумдаги тўртинчи Класикода ҳам ғалаба қозонди  530 21:07ОПЛ. "Сумқайит" меҳмонда мағлуб бўлди, Абдихолиқов тўлиқ ўйнади, Жасур Жалолиддинов эса...  3 20:50Суперлига. "Машъал" ва "Қизилқум" жанговар дуранг қайд этди  3 20:29Бундеслига. "Байер" — "Боруссия Дортмунд" ўйинида 6 та гол урилди  1

"Бизга бугун Хави ҳам тўсқинлик қила олмасди" — 2018 йил "Насаф" Қаршида "Ал Садд"ни қандай мағлуб этганди? Янгиликлар

"Бизга бугун Хави ҳам тўсқинлик қила олмасди" — 2018 йил "Насаф" Қаршида "Ал Садд"ни қандай мағлуб этганди?

Бир-бирига бегона бўлмаган жамоалар ОЧЛ доирасида яна тўқнаш келади.

"Ал Садд"нинг Қаршига келиши бундан 5 йил олдинги ёқимли онларни ёдга солгани аниқ. 2018 йил "Насаф" тарихида янгиланиш, авлодлар алмашинуви рўй бераётган вақтлар, жамоа эса ОЧЛда иштирок этарди. Рақиб таркибида "Барселона" афсонаси Хави бор "Ал Садд" эди. Буни қарангки, Хави қандайдир сабабларга кўра Қаршига келмади. Ўша куни Рўзиқул Бердиев ҳам Чераннинг хизматидан фойдалана олмаган. 

Ўйинда катта устунликка эга бўлган Қатар клуби бир қанча хавфли вазиятлардан фойдалана олмаган, Қувватов тўп йўлига қалқон бўлганди. 61-дақиқада "Ал Садд" ҳимоячиси жарима майдончаси ичида Бобир Абдихолиқовни йиқитади. Вазиятга яқин турган ҳакам иккиланмасдан 11 метлик нуқтага ишора қилади. Азиз Ғаниев эса зарбани аниқ ижро этиб якунда ғалаба келтирганди, дея оламиз. Пенальтидан ташқари Бобир Абдихолиқов 77-дақиқада жуда қулай имкониятдан фойдалана олмаган. Ҳужумчи бирга-бирга бир вазиятда тўпни дарвозабоннинг ўзига тепган. 

Қолаверса, Қаршидаги "Марказий" стадионга ўйинни томоша қилиш учун 20 507 нафар мухлис ташриф буюрган. Маълумот учун, стадионнинг сиғими 21 000 кишига мўлжалланган. 


Учрашувдан сўнг Азиз Ғаниев учрашув ҳақида шундай деганди:"Ўйинга Хави келади дейишганди. Шу боис кўплаб мухлислар келишган бўлса керак. Бизга бугун Хавими бошқасими халал бера олмасди"

2018 йил ОЧЛ гуруҳ босқичида Қаршига келган жамоаларга осон бўлмаган. Улар ҳаттоки гол ҳам уришни уддасидан чиқа олмаганди. 


"Насаф" - "Ал Васл" 1:0
Гол
: Игорь Голбан

"Насаф" - "Ал Садд" 1:0
Гол
: Азиз Ғаниев

"Насаф" - "Персиполис" 0:0

Шунга қарамай "аждарлар" 10 очко билан ҳам гуруҳдан қолиб кетган. 

ОЧЛ-2018
"С" гуруҳи, 3-тур
"Насаф" (Ўзбекистон) – "Ал Садд" (Қатар) 1:0
05.03.2018. "Марказий" стадион
Гол:
Азизжон Ғаниев 62 пенальти, - 1:0.
Ҳакамлар: Иида Жумпеи (Япония), Очи Шинжи (Япония), Караками Сатоши (Япония), Алибек Сапаев (Туркманистон)
Назоратчи: Ҳусайн Милажерди Аскари (Эрон)
Комиссар: Ли Санг Вон (Жанубий Корея)

"Насаф": 35.Санжар Қувватов - 55.Славко Лукич, 22.Игорь Голбан, 92.Умар Эшмуродов, 31.Сайдулло Раҳматов - 7.Одилжон Ҳамробеков, 6.Азиз Ғаниев - 77.Жасур Ҳасанов (14.Шароф Муҳитдинов, 87), 27.Ислом Рашидхонов (21.Жаҳонгир Алиев, 90), 20.Ислом Кенжабоев (4.Мақсуд Каримов, 79) - 10.Бобир Абдихолиқов.
Захира: 1.Умиджон Эргашев, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 8.Санжар Рашидов, 30.Худоёрхон Саъдуллаев.

"Ал Садд": 1. Саад Алшии - 2.Педро Корреа, 3.Ёсир Иса (8.Али Асад, 71), 12.Ҳамид Исмоил Ҳалифа, 14.Абдулкарим Ҳассан, 37.Аҳмед Суҳаил - 16.Буалем Кухи (10.Ҳассан Ал Ҳайдос, 60), 20.Салим Али Ал Ҳажри, 96. Акрам Афиф, 5.Жугурта Ҳамрон (17.Ҳасан Аҳмад, 82), 11.Бағдод Бунеджа.
Захира: 4.Сайяр, 7.Мусааб Хидир, 22.Мишал Баршам, 99.Али Ферейдун.  

Огоҳлантиришлар: Аҳмед (19), Раҳматов (21),


Абдулазиз Искандаров

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика