UZ

Сўнгги янгиликлар

20:31Гвардиола ёзда кетадими? Романо жавоб берди  6 20:04"Барселона" ҳимоячиси 1 йилдан ортиқ вақт депрессия билан курашганини айтди  0 19:37Садриддин Абдуллаев: "Локомотив" — янги жамоа. Ичимдаги "футболчи" ҳиссини енгиб ўта олдим"  1 19:11Сэр Жим Рэтклифф ўз баёноти юзасидан изоҳ берди  0 18:49"Пахтакор" Украина жамоасига мағлуб бўлди  21 18:28Мураббий янги, лекин муаммолар эскилигича қолмоқда  7 18:02САфарда ОКМК ўйинида. Нодир Абдураззоқов ва Миржамол Қосимов "Ротор" билан баҳсдан кейин нимлар дейишди?   1 18:00Деку: "Мен "Барселона"га Лапортанинг қайта қуриш ҳақидаги лойиҳасига ишониб келганман"  2 17:33"Реал", "Ливерпуль" ва "Челси" "Борнмут" ҳужумчисини кузатмоқда  1 17:07Темурхўжа Абдухолиқов: "Ёши ўтиб қолди дейишмоқда, аммо..."  0 16:44Рэтклифф туфайли бутун дунё яна МЮ ҳақида гапира бошлади. Adidas ҳам оёққа турди  4 16:17Расман: "Машъал" шимолий македониялик форвард билан шартнома тузди  1 15:55САфарда "Локомотив" меҳмони. Темурхўжа Абдухолиқов ва Садриддин Абдуллаевдан интервью  0 15:54Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  102 15:38Томас Тухель Англия терма жамоаси билан шартномасини узайтирди  1

Биродар Абдураимов: "90 дақиқага кучимиз етмади" Янгиликлар

Биродар Абдураимов: "90 дақиқага кучимиз етмади"

Жанубий Кореяга қарши ўйиндан сўнг футболимиз фахрийси Биродар Абдураимов ўз фикрларини билдирди.

"Икки таймда икки хил ўйин бўлди. Биринчи бўлимда жамоамиз жуда ажойиб ўйин намойиш этди, гап сўз йўқ ва шунга яраша танаффусга ғолиб сифатида чиқиб кетдик. Лекин футбол иккита бўлимдан иборат эканлигини унутиб қўймадикми? Жисмоний томондан биз ожизлик қилдик. Буни очиқ айтиш керак, 90 дақиқага кучимиз етмай қолди.

Нима учун Жанубий Кореянинг кучи 90 дақиқага етдию бизники етмади? Демак мана шу томонлама хатоларни тўғрилаш ва келажакда бу каби ҳолатлар қайтарилмаслиги учун кўпроқ ишлаш керак.

Қайси терма жамоаларнинг жаҳон чемпионатига чиқиши охирги турдан кейин ҳал бўлади. Унгача жамоаларда имконият бўлади. Бизда ҳали имконият бор. Лекин кейинги йилгача 2-ўринни сақлаб қолганимизда янада яхши бўларди. Футболчиларимизнинг кайфияти ҳам кўтаринки бўларди", - дейди Биродар Абдураимов "Футбол Экспресс" газетасига берган интервьюсида.


Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика