UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  0 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  14 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  2 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  27 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  90 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1018 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  17 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  10 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  20 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10

Биринчи лигада нима гаплар? Янгиликлар

Биринчи лигада нима гаплар?

Теглар :  Биринчи лига
Жорий мавсумни Биринчи лигада 16та иштирок бошлаган, кейинчалик икки клуб молиявий томонлама муаммолар сабабли мусобақадаги иштирокини якунлаганди.

Кимлар мусобақа билан хайрлашди?

Йил бошида кутилмаганда “Нефтгазмонтаж” ва “Лочин” клублари молиявий томонлама қийинчиликка дуч келди. Натижада, иккиси ҳам мусобақадаги юришини якунлай олмади ва иштирокчилар орасидан чиқарилди. Натижада, 14та жамоа мусобақани давом эттиришига тўғри келмоқда. Сир эмаски, ҳар йили биринчи лигада камида бир ёки икки клуб молиявий қийинчилик фонида лигадаги иштирокини давом эттира олмаяпти. Бу эса ҳар йили давом этмоқда.

Про лига учун кураш авжига чиқди
Диққат қилинг, бу йилги биринчи лига ўйинлари анча ўсди. Тўғри, муаммолар кузатилмоқда. Лекин Про лига учун курашаётган жамоалар сони бирмунча ошган. Дейлик, ҳозирда “Навбаҳор-ФАРМ”, “Шаҳрихончи”, “Арал”, “Андижон II” ва “Пахтакор-79” жиддий мақсадларни қўйган. Ўтган йилда “Зомин” ва “Ғиждувон” Про лигага курашган эди. Бу йил эса улар сони ортди. Айниқса, водий клублари анча фаол эканлиги кўзга ташланмоқда. “Шаҳрихончи” яхши ҳомий топган кўринади, давралар оралиғида таркибни кучайтирди. Мўйдин Мамазулунов, Элдор Эргашев ва Жамшид Қобулов сингари футболчилар таклиф этилди. “Арал” эса Неъматтило Қутибоев қўл остида жуда яхши жамоа шакллантирмоқда. Асосан маҳаллий ёшлар ҳисобига барпо қилинган жамоа натижалари яхши. Молиявий томонлама ҳам анча ижобий томони бор. Жамоанинг асосий мақсади – Про лигага қайтиш. “Андижон II” эса кубок баҳсларида “Олимпик”ни таслим қилиб, катта шов-шув кўтарганди. Жамоа ҳам ёшлардан иборат эканини ҳисобга олсак, Про лигага йўлланма олиш, таркибдаги футболчиларнинг ўсишига хизмат қилиши табиий.

Энди пешқадам “Навбаҳор-ФАРМ” ҳақида гаплашсак. Ўтмишнинг моҳир футболчиси бўлган Рашид Ғофуров мураббийлик қилаётган ушбу жамоа чиндан ҳам яхши ўйинчиларни жамлай олган. Ҳар ҳолда улар турдан-турга яхши натижалар қайд этиб боряпти. Мақсадлар жиддий экани кўзга ташланмоқда.

Турнир жадвалига қарасак, наманганликлар 39 очко билан пешқадам бўлиб турибди. “Шаҳрихончи”, “Пахтакор-79” ва “Арал” ҳисобида 35тадан очко мавжуд. “Андижон II” эса 34 очко жамғарган ҳолда, юқорида турган жамоаларни таъқиб қилиб келмоқда. Кўриниб турибдики, Про лига учун кураш сўнгги турга қадар давом этади. Ҳар ҳолда биринчи лигада ҳам бирорта ўйин ўткинчи ўтмаяпти.

Қолган жамоаларда ҳолат қандай?
Биринчи лига ўйинлари Суперлиганинг фарм жамоалари учун яхши амалиёт дейиш мумкин. “Қизилқум-ФАРМ”, “Насаф-ФАРМ” ва “Бундёкор-ФАРМ” ўз тарбияланувчиларини мусобақадаги ўйинлари билан тоблантирмоқда. “Юниред” клуби эса хорижлик ҳомийга эга ва асосан ёшлар билан ўйнамоқда. Маълум бўлишича, клуб келаси йилдан ўз олдига юқорироқ вазифалар қўйишни режалаштирган. Молиявий муаммолари борлигига қарамай, ўз иштирокини давом эттираётган “Дўстлик-Олтиариқ” ва “Дўстлик-Тошкент” клублари натижалари ёмон эмас. “Қумқўрғон-1977”дан юқори натижалар кутилган эди. Бироқ жамоа ўзига ўхшамаяпти. Вали Келдиев бош мураббий сифатида таклиф қилинганига қарамай, жамоа 12-ўринни эгаллаб турибди. “Чиғатой” ва “Локомотив-БФК” эса ёшлардан иборатлиги боис, уларга натижадан кўра, ўйин амалиёти муҳимроқ. Хуллас, Биринчи лига – 2022 бирмунча ўсган ва унда қайд этилаётган натижалар ҳам ўз тасдиғини топмоқда.
Кейинги тур учрашувлари

1 октябрь
16:00. “Шаҳрихончи” – “Дўстлик-Тошкент”
16:00. “Юниред” – “Андижон II”
16:00. “Дўстлик-Олтиариқ” – “Пахтакор-79”
2 октябрь
16:00. “Қумқўрғон-1977” – “Насаф-ФАРМ”
16:00. “Қизилқум-ФАРМ” – “Бунёдкор-ФАРМ”
17:00. “Чиғатой” - “Локомотив-БФК”
17:00. “Навбаҳор-ФАРМ” – “Арал”




Самандарбек тайёрлади

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика