UZ

Сўнгги янгиликлар

17:38Расман: Хаби Алонсо "Байер"дан кетаётганини эълон қилди  17 17:24АПЛда апрель ойининг энг яхши мураббийи эълон қилинди  0 17:14Суперлига. "Андижон" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  7 16:49АПЛда апрель ойининг энг яхши футболчиси аниқланди  0 16:26Ўзбекистон Кубоги. 3-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 16:02Суперлига. 9-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор" ва "Навбаҳор" 1 нафардан йўқотишга эга   1 15:42Лени Йоро "Манчестер Юнайтед"га ўтганидан афсусда  7 15:13Малуда "Челси"га Осимхенни трансфер қилишни маслаҳат берди  0 14:44"Барселона" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр  1 14:17"Барселона" "Челси" ҳимоячисини харид қилмоқчи  1 13:49Breaking! Хаби Алонсо "Реал" билан неча йиллик шартнома тузиши маълум  14 13:28Бу йил қайси клублар кучли учликда бўлади?  2 12:45Нега мураббийлар ёшларни кашф қилмайди?  1 12:13"Андижон" – мухлислар ташрифи бўйича етакчи!  20 11:45Тарихий рекорд: "Интер" "Барселона" билан ўйин чипталаридан 14,7 млн евро ишлаб олди  7

Биринчи лига. Ҳозирча чакки кўринмаётган “Обод” ҳақида Янгиликлар

Биринчи лига. Ҳозирча чакки кўринмаётган “Обод” ҳақида

Бу йил биринчи лигада дебют мавсумини ўтказаётган Тошкентнинг “Обод” жамоаси ҳозирча чакки кўринмаяпти.
Хайрулла Абдиев ва Фарҳод Сафаров бошқарувидаги жамоа мавсум бошида ўз таркибини биринчи лига тоифасида тажрибали саналган ўйинчилар билан кучайтириб олганди.
Бу эса уларга қўл келмоқда, айниқса Расул Шуҳратов, Санжар Тўрақулов, Дониёр Усмонов сингари ўз вақтида “Бунёдкор” ёшлар жамоасида малака оширган футболчиларнинг фойдаси катта бўлаётганини алоҳида айтиб ўтишимиз жоиз.



Ҳар ҳолда “Обод”ни биринчи босқичда 3-ўринга кўтарилишини ўзи бўлмайди. Бу жамоа мавсумнинг биринчи қисмида ҳамма жамоадан очко олгани билан ҳам эътиборимизни тортди. Ҳаттоки олий лигага чиқиш учун курашаётган “Қўқон-1912” ва “Оқ-тепа” ҳам айнан “Обод”га қарши ўйинларда қимматли очколарни бой берди. Лиганинг доимий иштирокчиси “НБУ-Осиё”ни эса икки ўйинда ҳам мағлуб эта олган.

Бундан кўриниб турибдики, жамоада иш тўғри йўлга қўйилган. Дастлабки мавсумнинг ўзига буни ижобий натижа деб баҳоладик.



Кўрамиз, иккинчи босқичда ҳам “Обод” ўзини кўрсата олармикин?

Тошкентликлар ўтказилган 22та ўйинда рақиблари дарвозасини 37 бор аниқ нишонга ола билди. Жамоа сафида энг кўп гол урган футболчи эса Расул Шуҳратов бўлди. 22 ёшли ҳужумчи ўз ҳисобига 9та гол ёздириб қўйишга эришди.
Биринчи босқичда “Обод” дарвозасини қўриқлаган Бекзод Омонуллаев билан Виктор Мочалов ўз дарвозаларидан 27 маротаба тўп олиб чиқишга мажбур бўлган.

Ким қанча гол урди?

Футболчи

Гол

Пен.

Расул Шуҳратов

9

(3)

Санжар Тўрақулов

7

(2)

Дониёр Ҳасанов

3

Бахтиёр Қосимов

2

Ғайрат Умиров

2

Жавлон Искандаров

2

Умид Боқиев

2

Шерзод Жалилов

2

(1)

Билол Тошмирзаев

1

Дилшод Умархонов

1

Карим Нурматов

1

Линар Абдурафиков

1

Мирзоҳид Мирсаидов

1

Умид Матмусаев

1




Қуйида жамоанинг биринчи босқичда қайд этган натижаси билан батафсил танишиш имкониятига эга бўласиз.

Ўйинлар

22

Голлар

37

Уйда

20 (54,05%)

Сафарда

17 (45,95%)

Ўтказиб юборилган голлар

27

Уйда

9 (33,33%)

Сафарда

18 (66,67%)

Ўртача урилган голлар

1,68

Ўртача ўтказиб юборилган голлар

1,23

Уйдаги очколар

25/33 (75,76 %)

Сафардаги тўпланган очколар

17/33 (51,52 %)

Энг йирик ғалаба

4:1 – “Истиқлол”, “УзДонгЖу”

Энг йирик мағлубият

0:4 – “Пахтакор-2”

Гол ўтказмаган ўйинлар

7 (31,82%)

Гол ура олмаган ўйинлар

5 (22,73%)

Иродали ғалаба

3

Иродали дуранг

0

Иродасиз мағлубият

1

Иродасиз дуранг

2

Йирик ғалаба

3

Йирик мағлубият

1

Автогол (урилган/ўтказиб юборилган)

2/0

Огоҳлантириш (ўртача)

45 (2,05)

Четлатиш (ўртача) – Тўғридан-тўғри/2СК

4 (0,18) - 3/1

Мухлислар (жами/ўртача)

17565/798



Исломбек РУСТАМБЕКОВ тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика