UZ

Сўнгги янгиликлар

02:50Баҳром Ҳайдаров: "Қизилқум"дек жамоани мағлуб этганимиздан хурсанд бўлдим"  0 01:55Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" 2:1  1 01:27Камолиддин Тожиев: "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди"  3 00:41Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку"  16 00:34Бундеслига. "Бавария" "Гамбург" дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди, мюнхенликлар дастлабки 4 та тўпни 29 дақиқа ичида киритишди  0 00:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди!   35 23:27АПЛ. "Тоттенхэм" Лондон дербисида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 23:14А Серия. "Ювентус" ва "Интер" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди  23 23:00Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Фулад" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  3 22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  1 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  52 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  221 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  12 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0

Биринчи лига. Бугунги ўйинларда кимнинг имконияти қандай? Янгиликлар

Биринчи лига. Бугунги ўйинларда кимнинг имконияти қандай?

Теглар :  Биринчи лига
Бугун биринчи лиганинг иккинчи босқич, 8-тур ўйинлари старт олади. Мухлислар бугун 6та ўйинга гувоҳ бўлади.

Биз эса одатга кўра, бўлажак баҳслар олдидан жамоаларнинг ғалабага бўлган имкониятини таҳмин қилиб кўрамиз.

“Машъал-2” – “Пахтакор-2”
Муборакда икки фарм-клуб ўртасида қизиқарли учрашув кечишини таҳмин қилиш мумкин. Устунлик мезбонлар томонида бўлишини таҳмин қиламиз. Чунки Дилшод Андаев шогирдлари бу йил анча дадил харакат қилмоқда. Ўтган турда “УзДонгЖу” майдонидан бир очко билан қайтиш ҳам уларнинг кайфиятини кўтариб юборган бўлиши аниқ. Лекин “Пахтакор-2” таркибида ҳам иқтидорли ёшлар ўйнамоқда ва улар ҳам осонликча таслим бўлмайди. Ўтган йили ушбу жамоаларнинг ўзаро икки ўйинида ҳам дуранг қайд этилганди. Кўрамиз бу сафар кимнинг омади чопаркин.
Имкониятлар: 55х45.

“Ғиждувон” – “УзДонгЖу”
Иккинчи босқичнинг 7 тури ортда қолган бўлса, шулардан бирортасида ғиждувонликлар ғалаба қозона олмади. Улар ғалабасиз серияга балки бугунги учрашувда чек қўяр. Лекин шуни ҳам унутмаслик керакки, “Ғиждувон”нинг қаршисида “УзДонгЖу” гавдаланади. Андижонликларнинг ғалабага бўлган имконияти бироз юқоридек кўринмоқда. Қолгани учрашувда билинади.
Имкониятлар: 40х60.
 
“Орол” – “Ёзёвон-Лочинлари”
Ўтган турда Қувасойга 11 нафар футболчи билан боришга мажбур бўлган нукусликларнинг бугунги рақиби ҳам сафарга 11 та ўйинчи билан жўнаб кетганини таъкидлаш жоиздир. Ёзёвонликларда ҳам пул муаммоси мавжуд бўлиб, Нукусга аранг кетилган. Айтиш керакки, жамоа сафарга бош мураббийсиз йўл олган. Бу эса мазкур учрашувда “Орол”нинг фойдасига хизмат қилиши турган гап. Неъматулла Қутибоев шогирдлари қандай бўлмасин ўз мухлисларини ғалаба билан қувонтириш истагида майдонга тушади. Ишқибозларнинг далдаси ҳам уларга сезиларли кўмак бериши аниқ.
Имкониятлар: 60х40.

“Насаф-2” – “Цементчи”
Нурали Султонов бошқарувидаги “Насаф-2” ўтган турда водийдан уч очко билан қайтганди. Бугун улар ўз майдонида ҳам ғалаба иштиёқида майдонга чиқса ажаб эмас. Аммо қувасойликлар ҳам имкон қадар сафардан қуруқ қўл билан қайтмасликка уринади. Қизиқарли баҳс бўлади.
Имкониятлар: 50х50.

“Зомин” – “Косонсой”
Зоминликларнинг устунлигини таҳмин қилиш мумкин. Негаки, Дилмурод Қодиров шогирдлари ўз майдонида камдан-кам очко йўқотади. Қолаверса улар ўтган турда “Оқ-тепа”дан учралган йирик ҳисобдаги мағлубиятдан керакли хулоса чиқариб олган бўлса керак. Ҳар қандай холатда ҳам бугун ўз мухлислари қаршисида уларни хурсанд этмаса бўлмайди.
Имкониятлар: 60х40.

“Хоразм” – “НБУ-Осиё”
Бугун мезбонлар таркибида катта йўқотиш мавжуд бўлиб, бу дарвозабон Ғайрат Ўдаевнинг сариқ карточкалари сони 4тага етганидир. Шу боис Вали Султонов “банкирлар”га қарши баҳсда иккинчи посбон Равшан Жуманиёзовнинг хизматидан фойдаланади. Захирада эса катта эхтимол билан дарвозабон бўлмайди. Учрашув кескин ва муросасиз тарзда ўтишини олдиндан бемалол таҳмин қилиш мумкин.
Имкониятлар: 45х55.

Эртага эса турнинг яна иккита ўйини бўлиб ўтади.
“Локомотив-БФК” – “Хотира-79”
“Обод” – “Оқ-тепа”

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика