UZ

Сўнгги янгиликлар

01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1 00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  1 00:20Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  401 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  7 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  5 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  20 17:52Про лига. "ФарДУ" голларга бой ўйинда "Жайхун"ни таслим қилди  2 17:39Левандовски МЮга трансфери ҳақида: "Фергюсон қўнғироқ қилган, лекин унинг талаффузини тушунмаганман"  4

Биринчи лига. Бу йилги тўпурар Алишер Азизов...ми? Янгиликлар

Биринчи лига. Бу йилги тўпурар Алишер Азизов...ми?

7 ноябрь шанба куни мамлакатимизда биринчи лига мусобақаси якунига етади.

Тан олиш керак, жорий мавсумнинг сўнгги палласига келиб интрига кучайди. Бу эса ўз навбатида табиийки мухлисларнинг қизиқиши ортишига сабаб бўлди дейиш мумкин. Хусусан тўпурарлар баҳсида ҳам қизғин кураш гувоҳи бўлмоқдамиз. “Пахтакор” клуби орқали катта футболга кириб келган Алишер Азизовни ишқибозлар яхши билишса керак. Ўз вақтида олий лиганинг “Андижон” ва “Қизилқум” клубларида ҳам ўйнаган 25 ёшли футболчи жорий мавсум Тошкентнинг “Обод” жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда. Айни пайтга келиб Азизов голлари сонини 26та етказиб олган холда, тўпурарлар рўйхатини бошқариб турибди.

Чемпионат тугашига бир тур қолганида эса унинг ортидан Элёр Акбаров таъқиб этиб келмоқда. “Цементчи” ҳужумчисининг ҳисобидаги голлар сони эса 22тани ташкил этмоқда. Кучли учликни “Обод”нинг яна бир иқтидорли футболчиси Шохруз Норхонов якунлаб бермоқда. Ушбу тезкор футболчи ҳам бу йил “Обод” таркибида барқарор ўйин намойиш эта олди ва асосий таркибдан муқим жой эгаллади.

Хуллас биринчи лига-2015нинг тўпурари Алишер Азизов бўлишга жуда яқин турибди дея таҳмин қилмоқдамиз. Бу борада унинг имконияти юқори. Негаки ўзидан кейинги ўринда турган Акбаровни 4та гол фарқи билан ортда қолдирмоқда. Қолаверса “Обод” келаси турда ўз майдонида “Косонсой”ни қабул қилади. Мазкур учрашувда ҳам Азизов рақиб дарвозасини ишғол этиш учун бор куч-ғайратини ишга солиши шубҳасиздир.

Элёр Акбаров жамоаси бўлмиш “Цементчи” эса шанба куни “Локомотив-БФК”га қарши баҳс олиб боради. Агарда Алишер Азизов сўнгги турда гол ура олмаган тақдирда ҳам Акбаров бу турда камида рақиб дарвозасини тўрт бор аниқ нишонга олиши талаб этилади. Шундагина у Алишерга етиб олиши мумкин.
Бизнингча бу жуда қийин бўлса керак. Яна ким билади дейсиз? Хўш, сизнингча қуйи лигада мавсум-2015 тўпурари ким бўлади?

ТЎПУРАРЛАР
Алишер Азизов (“Обод”) – 26та
Элёр Акбаров (“Цементчи”) – 22та
Шохруз Норхонов (“Обод”) – 21та
Темур Ҳакимов (“Оқ-тепа”) – 19та
Достон Тошматов (“Зомин”) – 18та
Санжар Тўрақулов (“Обод”) – 18та


Исломбек Рустамбеков

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика