UZ

Сўнгги янгиликлар

11:39Куртуа КЖЧ танқидчиларига жавоб қайтарди  0 11:16Ака-ука қарама-қаршилиги бўлмайди. Жоб Беллингем "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 10:50А Сериянинг энг яхши тўпурари Саудияга кўчиб ўтиши мумкин  1 10:23Илгиз Танташев клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида навбатдаги ўйинга тайинланди  1 10:16Сергей Чигодаев: "Турнирда кучли жамоалар иштирок этмоқда"  0 09:40“Хоразм“ “Пахтакор“ футболчисига қизиқмоқда  2 09:05“Ал Ҳилол“ “Манчестер Сити“ни мағлуб этгани учун футболчиларга қанча мукофот пули бергани маълум  5 08:33“Насаф“ Мозговойнинг ўрнига “Динамо“ етакчисини олиб келмоқчи  2 08:00Суперлига. Бугун 1-давранинг сўнгги тури старт олади  1 07:28Шомуродовнинг янги жамоаси деярли маълум. Музокаралар якуний босқичда  39 02:11Марко Станоевич: "Аламли мағлубият бўлди. Буни тезроқ унутиб, машғулотларга қайтишимиз керак"  4 01:33Аброр Исмоилов: "Муҳим учрашувда керакли очколарни қўлга киритдик"  2 01:27Камолиддин Тожиев: "Натижа бор, лекин жамоамиз ўйинидан қониқмадим"  2 00:45Ольмо Клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Мавсумга тўлақонли тайёргарлик кўраётганимиздан хурсандмиз"  5 00:35Фарҳод Нишонов: "Кубок ўйинларида янада узоқроқ боришни мақсад қилгандик"  0

Биринчи лига. Бу йилги тўпурар Алишер Азизов...ми? Янгиликлар

Биринчи лига. Бу йилги тўпурар Алишер Азизов...ми?

7 ноябрь шанба куни мамлакатимизда биринчи лига мусобақаси якунига етади.

Тан олиш керак, жорий мавсумнинг сўнгги палласига келиб интрига кучайди. Бу эса ўз навбатида табиийки мухлисларнинг қизиқиши ортишига сабаб бўлди дейиш мумкин. Хусусан тўпурарлар баҳсида ҳам қизғин кураш гувоҳи бўлмоқдамиз. “Пахтакор” клуби орқали катта футболга кириб келган Алишер Азизовни ишқибозлар яхши билишса керак. Ўз вақтида олий лиганинг “Андижон” ва “Қизилқум” клубларида ҳам ўйнаган 25 ёшли футболчи жорий мавсум Тошкентнинг “Обод” жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда. Айни пайтга келиб Азизов голлари сонини 26та етказиб олган холда, тўпурарлар рўйхатини бошқариб турибди.

Чемпионат тугашига бир тур қолганида эса унинг ортидан Элёр Акбаров таъқиб этиб келмоқда. “Цементчи” ҳужумчисининг ҳисобидаги голлар сони эса 22тани ташкил этмоқда. Кучли учликни “Обод”нинг яна бир иқтидорли футболчиси Шохруз Норхонов якунлаб бермоқда. Ушбу тезкор футболчи ҳам бу йил “Обод” таркибида барқарор ўйин намойиш эта олди ва асосий таркибдан муқим жой эгаллади.

Хуллас биринчи лига-2015нинг тўпурари Алишер Азизов бўлишга жуда яқин турибди дея таҳмин қилмоқдамиз. Бу борада унинг имконияти юқори. Негаки ўзидан кейинги ўринда турган Акбаровни 4та гол фарқи билан ортда қолдирмоқда. Қолаверса “Обод” келаси турда ўз майдонида “Косонсой”ни қабул қилади. Мазкур учрашувда ҳам Азизов рақиб дарвозасини ишғол этиш учун бор куч-ғайратини ишга солиши шубҳасиздир.

Элёр Акбаров жамоаси бўлмиш “Цементчи” эса шанба куни “Локомотив-БФК”га қарши баҳс олиб боради. Агарда Алишер Азизов сўнгги турда гол ура олмаган тақдирда ҳам Акбаров бу турда камида рақиб дарвозасини тўрт бор аниқ нишонга олиши талаб этилади. Шундагина у Алишерга етиб олиши мумкин.
Бизнингча бу жуда қийин бўлса керак. Яна ким билади дейсиз? Хўш, сизнингча қуйи лигада мавсум-2015 тўпурари ким бўлади?

ТЎПУРАРЛАР
Алишер Азизов (“Обод”) – 26та
Элёр Акбаров (“Цементчи”) – 22та
Шохруз Норхонов (“Обод”) – 21та
Темур Ҳакимов (“Оқ-тепа”) – 19та
Достон Тошматов (“Зомин”) – 18та
Санжар Тўрақулов (“Обод”) – 18та


Исломбек Рустамбеков

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика