UZ

Сўнгги янгиликлар

15:03"Пахтакор"да ҳеч кимга асосий таркибдан жой кафолатланмаган" — Абдулла Абдуллаев  1 14:39"Бавария" ҳужумчисини ижарага бермоқчи  0 14:10Алонсо нуфузли нашр талқинида йилнинг энг яхши мураббийи бўлди  2 13:43Иброҳим Ибрагимов: "Мақсадим – "Пахтакор" билан яхши натижалар кўрсатиш"  2 13:30Футзал. ЖЧ-1996. Бразилия "требл" қайд этди  0 13:11"Милан" собиқ футболчиси Саудия Арабистони клубига ўтди  1 12:47Тимур Кападзе: "Олимпиада вақтида биз футбол эмас, бошқа ташвишлар ҳақида кўпроқ ўйлашга мажбур бўлдик"  29 12:17Бензема "ишдан бўшатган" мураббий Аргентинага йўл олди  2 11:55"Атлетико" Хави билан келишиб олди  2 11:29"Киммих кўп йиллар давомида "Бавария" учун муҳим ўйинчи бўлиб келган"  1 11:01Кьеза "Ювентус"дан кетаётгани тасдиқланди  1 10:22Аббосбек Файзуллаев Олимпиададаги шароитлардан кўнгли тўлмаганини айтди  26 09:55Конор Галлахер «Атлетико» футболчиси - Фабрицио Романо  1 09:24Ламин Ямаль ўзига тегишли бўлган сертификатларни олди  1 08:56Фаолиятини якунлаган Кроос Германияда «Йил футболчи»си бўлди  3

Биринчи лига. 3-тур статистикаси Янгиликлар

Биринчи лига. 3-тур статистикаси

13-17-18 апрель кунлари 3-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Ўзи ҳам нақд уч кун бўлди.

Бунга нима сабаблигини била олмадик, очиғи. Эътибор берсангиз, битта тур ўйини камида икки кунга бўлинган. Отдатга кўра якунига етган турнинг эътиборга молик жиҳатларига тўхталиб ўтамиз.   

ЎЙИНЛАР
* Аслида 3-турда 9та ўйин бўлиб ўтиши керак эди. Аммо “Зомин”га техник мағлубият ёзилди. “УзДонгЖу” эса ўйнамасдан 3 очкони ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Шу тариқа мухлислар 8та ўйинга гувоҳ бўлди.
* 5та ўйинда мезбон жамоалар муваффақият қозонган бўлса. Иккита учрашувда томонлар дурангга имзо чекди. “Нурафшон” эса сафардан ғалаба билан қайтган ягона жамоа бўлди.
* Йирик ҳисобда ғалабага эришган жамоаси “Машъал-2” бўлди. Муборакликлар “Орол” дарвозасига жавобсиз нақд 5та тўп киритишди.


«Зомин»  – «УзДонгЖу»  – -/+

«НБУ-Осиё»  – «Пахтакор-2»  – 2:1.
 «Косонсой»  – «Ёзёвон -Лочинлари»  – 1:1.
 «Хотира-79» – «Цементчи» – 0:0.
 «Динамо» – «Норин» – 2:1.
«Машъал-2» – «Орол» – 5:0.
«Насаф-2» – «Хоразм» – 2:0.
«Локомотив-БФК» – «Нурафшон» – 0:3.
 «Оқ-тепа» – «Ғиждувон» – 3:0.

ГОЛЛАР
* Турнинг 8та ўйинида жами 21та гол қайд этилди.  
* Ҳар бир учрашувга ўртача 3 тадан гол демакдир.
* Мезбон жамоалар киритган голлар сони 15тани ташкил этди.
* Қолган 6та тўп эса меҳмонлар ҳисобига ёзилган.
* Учрашувларнинг биринчи бўлимида киритилган голлар сони 9тани ташкил этди.
* Иккинчи таймда эса яна 12та гол қайд этилди.
* Энг кўп гол урган жамоа “Машъал-2” бўлди. 5та тўп!
* “Орол” эса аксинча ўз дарвозасидан энг кўп тўп ўтказиб юборган жамоага айланди.
* Турнинг энг тезкор голи 1-дақиқага тўғри келади. “Нурафшон” ҳужумчиси Баҳром Нарзуллаев жамоасининг “Локомотив-БФК”га қарши ўтказган ўйинида биринчи бўлиб ҳисобни очишга муваффақ бўлди.
* Эътиборлиси турнинг энг сўнгги дақиқада киритилган голи ҳам айнан юқоридаги ўйинда юз берган. Аниқроғи 90+5-дақиқада Равшан Янгиев “Нурафшон”нинг учинчи голига муаллифлик қилди.
* 2та пенальти! “Косонсой” ҳимоячиси Сардор Асқаров “Ёзёвон-Лочинлари”га қарши баҳсда 88-дақиқада белгиланган пенальтини аниқ амал ошириб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.
* “Насаф-2” ҳужумчиси Аслиддин Абдиев эса “Хоразм” дарвозаси томон белгиланган 11 метрлик тўпини аниқ амалга ошира олмади.
* 2та дубл! “Динамо” аъзоси Аминжон Сафаров “Норин”га қарши баҳсда ўзи ҳисобига иккита гол ёздириб қўйишга эришди. Шунингдек “Насаф-2” жамоасининг етакчиси бўлган Илҳом Алижонов ҳам “Хоразм”га қарши кечган баҳсда иккита тўп киритиб, ғалабани таъминлади.  
* Хет-трик! Ушбу турда учта гол урган ягона футболчи Санжар Аҳмедов бўлди. “Машъал-2” сафида бир неча йиллардан буён ўйнаб келаётган иқтидорли ҳужумчи “Орол”га қарши кечган учрашувнинг биринчи бўлимидаёқ учта гол уришни уддалади.
* Голлар ҳақида гап борганида, Тимур Усмонов (“НБУ-Осиё) ва Баҳром Нарзуллаев (“Нурафшон”) ўртасида кечаётган ўзаро курашни ҳам эътироф этиш лозим. Ушбу ҳужумчилар кетма-кет учта ўйинни голсиз тарк этмади. Бу билан Нарзуллаев ва Усмонов тўпурарликка асосий давогарлар эканлигини амалда исботлаб қўяётгандек. Маълумот  учун Баҳром Нарузллаев 1993 йилда таваллуд топган. Ўтган йили “Бухоро” сафида харакат қилган. Тимур Усмонов эса 1995 йил. Бунгача “Локомотив” ёшлар жамоасида харакат қилган.  



ОГОҲЛАНТИРИШ ВА ЧЕТЛАТИШ
* 3-тур ўйинларида сариқ карточкалар сони жами 41тани ташкил этди.
* Ҳар бир учрашувга ўртача 5тадан огоҳлантириш демакдир.
* Мезбон жамоалардан 15 нафар футболчи огоҳлантирилган бўлса, қолган 26та сариқ карточка меҳмон жамоа футболчиларига кўрсатилган.  
* Учрашувларнинг биринчи бўлимида 17 нафар футболчи сариқ карточка билан жазоланган.
* Иккинчи таймда эса яна 24 та ўйинчи огоҳлантирилди.
* “Локомотив-БФК” – “Нурафшон” (0:3) ўйинида бирорта ҳам сариқ ёки қизил карточка қайд этилмагани, эътиборга моликдир. Интизом борасида ушбу жамоалар бошқаларга намуна бўлди.   
* Энг сариқ карточка қайд этилган баҳс – “Оқ-тепа” – “Ғиждувон” (3:0) ўйини бўлди. Шу куни бош ҳакам Жасур Мухторов (Тошкент) мезбонлардан иккита, меҳмонлардан эса олтита футболчини сариқ карточка билан жазолади.
* Ғиждувонликлар сариқ карточка борасида “пешқадам” бўлди.
* Четлатиш! “Пахтакор-2” етакчиси Дилмурод Қодиров “НБУ-Осиё”га қарши баҳснинг 50-дақиқасида тўғридан-тўғри қизил карточка билан “сийланди” ва майдонни шерикларидан олдинроқ тарк этишга мажбур бўлди. Шундан сўнг Қодировнинг жамоаси якунда мағлубиятга учради.   
* “Хотира-79” аъзоси Шуҳрат Ҳамидов ҳам афтидан “Цементчи”га қарши ўйиндан сўнг асабларини жиловлай олмаган кўринади. Сабаби бош ҳакам Акобирхўжа Шукуруллаев учрашувдан сўнг футболчига қизил карточка кўрсатган.   

ҲАКАМЛАР ҚАНДАЙ ИШЛАДИ?
* Ушбу турда энг юқори балл 8,2ни ташкил этди. “Насаф-2” – “Хоразм” (2:0) баҳсини бошқариб борган тошкентлик Анатолий Рубаковнинг иши учрашув назоратчиси Олег Дачев томонидан 8,2 баллга муносиб кўрилди.   
* Аксинча энг паст балл эса 7,8 бўлди. Эътиборлиси учта ҳакам шу баллга муносиб кўрилди. Игорь Гормашов (Тошкент), Акобирхўжа Шукруллаев (Тошкент), Аҳрол Рисқуллаев (Тошкент).



«НБУ-Осиё»  – «Пахтакор-2»  – 2:1.
Ҳакамлар:
И. Гармашов (Тошкент) – 7,8, Б. Шавкатов (Тошкент) – 7,7, А. Худойберганов (Тошкент) – 7,5, А. Сидоров - 8
Назоратчи: Э. Орипов (Фарғона).
****************
«Косонсой» – «Ёзёвон -Лочинлари» – 1:1.
Ҳакамлар:
А. Нажафалиев (Тошкент) – 8,0, Ф. Ёрмухамедов (Тошкент) – 8,1, Б. Баҳромов (Тошкент) – 8,2, А. Жабборов - 9
Назоратчи: Т. Абдуллаев (Тошкент).
****************
«Хотира-79» – «Цементчи» – 0:0.
Ҳакамлар
: А. Шукруллаев (Тошкент) – 7,8, И. Жўраев (Тошкент вилояти) – 7,6, Х. Худойбердиев (Тошкент вилояти) – 7,7, И. Носиров - 8
Назоратчи: Ғ. Каримов (Тошкент).
****************
 «Динамо» – «Норин» – 2:1.
Ҳакамлар:
И. Ибрагимов (Нукус) – 8,0,  Н. Болтаев (Навоий) – 8,0, С. Сатторов (Қарши) – 7,4, Ш. Қамаров - 9
Назоратчи: И. Шарипов (Бухоро).
****************
 «Машъал-2» – «Орол» – 5:0.
Ҳакамлар:
Э. Турсунов (Бухоро) – 8,0, Ш. Файзиев (Жиззах) – 8,3, М. Турдиев (Жиззах) – 8,3, З. Элибоев - 9
Назоратчи: Э. Мусаев (Самарқанд).
****************
«Насаф-2» – «Хоразм» – 2:0.
Ҳакамлар
: А. Рубаков (Тошкент) – 8,2, С. Ҳакимов (Самарқанд) – 8,0, А. Буров (Бухоро) – 8,0, А. Калинин - 8
Назоратчи: О. Дачев (Тошкент).
****************
 «Локомотив-БФК» – «Нурафшон» – 0:3.
Ҳакамлар:
А. Рисқуллаев (Тошкент) – 7,8, А. Жабборов (Наманган) – 8,4, Қ. Собиров (Фарғона) – 8,0, Д. Сайлалов - 9
Назоратчи: С. Зайлобидинов (Фарғона).
****************
«Оқ-тепа» – «Ғиждувон» – 3:0.
Ҳакамлар:
Ж. Мухторов (Тошкент) – 8,1, У. Бобомуродов (Навоий) – 8,0, Д. Хуснудинов (Тошкент) – 8,0, О. Абдувосилов - 8
Назоратчи: Х. Мухторов (Самарқанд).



МУХЛИСЛАР
* Турнинг 8та ўйинига жами 7515та томошабин ташриф буюрди.
* Ҳар бир учрашувга ўртача 939тадан мухлис демакдир.
* Энг кўп мухлис Косонсойдаги ўйинда кузатилди. 2773та ишқибоз!
* Аксинча энг кам томошабин Тошкент дербисида қайд этилди. “Банкирлар”нинг “Жар”стадионидаги ўйинига атига 47 нафар мухлис киргани ПФЛнинг ўйинлар қайдномасида ёзиб кўрсатилган!

Томошабинлар ташрифи кимда қандай?
«НБУ-Осиё»  – «Пахтакор-2»  – 2:1. 47 томошабин.
 «Косонсой»  – «Ёзёвон -Лочинлари»  – 1:1. 2773 томошабин.
 «Хотира-79»  – «Цементчи»  – 0:0. 2444 томошабин.
 «Динамо»  – «Норин» – 2:1. 1713 томошабин.
«Машъал-2» – «Орол» – 5:0. 165 томошабин.
«Насаф-2» – «Хоразм» – 2:0. 89 томошабин.
«Локомотив-БФК» – «Нурафшон» – 0:3. 201 томошабин.
 «Оқ-тепа» – «Ғиждувон» – 3:0. 83 томошабин.

ТУРНИР ЖАДВАЛИ



ОСТОНАМИЗДАГИ УЧРАШУВЛАР
Бугун ва эртага навбатдаги тур ўйинлари бўлиб ўтади. Унда қуйидаги жамоалар ўзаро куч синашади.
4-тур. 20 апрель (чоршанба)
“Косонсой” – “Цементчи”
“Хотира-79” – “Ёзёвон-Лочинлари”
“Зомин” – “Норин”
“Динамо” – “УзДонгЖу”
“Машъал-2” – “Хоразм”
“Насаф-2” – “Орол”
21 апрель (пайшанба)
“Локомотив-БФК” – “Ғиждувон”
“Оқ-тепа” – “Нурафшон”

Исломбек Рустамбеков тайёрлади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика