UZ

Сўнгги янгиликлар

18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  0 17:50Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  2 17:44Суперлига. "Сўғдиёна" - ОКМК (матнли трансляция)  2 17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  6 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  13 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  6 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  4 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0

Бир ўйинда Нажафалиевлар ишлади ёхуд биринчи лигада ҳамма нарса бўлиши мумкин Янгиликлар

Бир ўйинда Нажафалиевлар ишлади ёхуд биринчи лигада ҳамма нарса бўлиши мумкин

Кеча биринчи лиганинг 17-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Унда бир қатор эътиборга молик жиҳатлар юз берди.

Хусусан Бухорода кечган “Нурафшон” – “Машъал-2” баҳсини Аскер Нажафалиев бошқариб борди. Назоратчи ҳакам эса Вилоят Нажафалиев эди. Қизиғи, улар шунчаки фамилиядош эмас. Балки қариндош ҳисобланади. Ўзбек футболида Нажафалиевларни танимаган билмаган мухлис бўлмаса керак. Чунки илгари Сардор Нажафалиев деган таниқли олий лига ҳаками бўлганди. Бугунги кунда Сардор ака назоратчи сифатида фаолият юритмоқда. Аскер Нажафалиев у кишининг тўнғич ўғлидир. Айтишларича Вилоят Нажафалиев Сардор аканинг жияни бўлади.

Кеча “Нурафшон” – “Машъал-2” ўйинини бошқарган ҳакам Аскерга назоратчи Вилоят Нажафалиев 8,5 балл қўйди.

«Нурафшон» – «Машъал-2» – 1:2. 35 томошабин.
Ҳакамлар:
А. Нажафалиев (Тошкент) – 8,5, Х. Набиев (Тошкент) – 8,3, Ш. Файзиев (Жиззах) – 8,3, Г. Нуруллаев - 8
Назоратчи: В. Нажафалиев (Ташкент).
Голлар: Р. Исламов (47) – Б. Фарҳодов (57), Ш. Убайдуллаев (60).
Огоҳлантиришлар: О. Шамситдинов (77), У. Рамазонов («Нурафшон», 81).

Биринчи лиганинг 12-турида ҳам Нажафалиевларнинг тўқнашувига гувоҳ бўлгандик. Бугунги кунда “Андижон” учун ўйнаётган Кемран Нажафалиев Сардор аканинг кенжа ўғлидир. Андижонликларнинг ўз майдонида “Орол”га қарши ўтказган баҳсини айнан Аскер бошқариб борганди. Кўпчилик шу куни “бургутлар”нинг ғалабасини таҳмин қилганди. Чунки Аскернинг укаси Кемран шу куни “Андижон” либосида захирадан майдонга тушганди. Якунда эса ўйин 1:1 ҳисобида дуранг билан интиҳо топганди.  

Илгари отасининг жамоасига қарши ўйнаган ўғилларни кўрганмиз. Аммо битта ўйинда қариндош ҳакамларни ишлаганига энди гувоҳ бўлдик. Кўриб турганингиздек, биринчи лигада ҳамма нарса бўлиши мумкин. Янада кўпроғи кутинг деб қоламиз.


П.С. Аслида Вилоят Нажафалиев "Нурафшон" - "Машъал-2" учрашувида ишламаган экан. Шунчаки ПФЛ сайтидаги техник хато туфайли шундай вазият келиб чиқибди.



Рейтинг: -27   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика