UZ

Сўнгги янгиликлар

23:46АПЛ. "Фулхэм" – "Челси". Бошланғич таркиблар аниқ!  0 23:24АПЛ. "Манчестер Сити" – "Брайтон". Ҳусанов кутилганидек асосий таркибда!  7 23:19Жуд Беллингем: "Биз Хаби Алонсо биланмиз. Эртага реванш олишга ҳаракат қиламиз"  0 23:11Хаби Алонсо: "Эртанги ўйин 2:5 каби бўлмаслигига 100% аминман. Эртага бошқача тарих ёзилади"  1 23:03Испания Суперкубоги. "Барселона" – "Атлетик". Бошланғич таркиблар аниқ!  2 22:20Ўйнайди ё ўйнамайди? Мбаппенинг Испания Суперкубоги финалида иштирок этиши истисно қилинмаяпти  2 21:55Равшан Ҳайдаров: "Уч очко қўлга киритилди. Болаларча қилинган хатолар Эронга қарши ўйинга такрорланмайди деб умид қиламан"  13 21:25Микель Артета "Ливерпул"га қарши ўйин ҳақида: "Орамиздаги фарқ унча катта эмас, "Арсенал"нинг исботлайдиган нарсалари бор"  2 21:15"Реал" билан ўйиндан аввал Гризман машғулотга чиқмади!  1 20:55Флетчер МЮни бошқариш таклифи берилгани ҳақида: "Хаёлимга келган биринчи нарса Фергюсон билан гаплашиш эди"  7 20:55Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик  98 20:25Opta "Арсенал"нинг АПЛ чемпионлигини қўлга киритиш эҳтимоллигини ҳисоблаб чиқди  3 19:52ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  3 19:44"Локомотив" икки иқтидор билан шартномани узайтирди: Улар 2029 йилгача "темирйўлчи" бўлиб қолишади  1 18:59Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон жой олган гуруҳда Жанубий Корея ва Эрон муроса кўчасини танлади  6

Бир ўйин тарихи. 19 йил олдин Роналдиньо мана шу голни урганди Янгиликлар

Бир ўйин тарихи. 19 йил олдин Роналдиньо мана шу голни урганди

2005 йилнинг 8 март куни бўлиб ўтган ўйинни ёдга оламиз.

Европа чемпионлар лигаси 2004/2005 йилги мавсумида Жозе Моуринью бошчилигидаги "Челси" Франк Райкард бошчилигидаги "Барселона" билан нимчорак финалдаёқ тўқнаш келган. Каталонияда ўтган дастлабки баҳсда "Барселона" 2:1 ҳисобида ғалабага эришган. Жавоб баҳсидан олдин "Челси"даги энг асосий йўқотишлар Дидье Дрогба (биринчи ўйинда қизил карточка олган) ва Арьен Роббен (жароҳат) эди. "Барселона"да йўқотиш ҳимоячи Рафаэль Маркес (жароҳат) эди. Биринчи ўйин қаҳрамони Макси Лопез яна захирада қолдирилганди.

Учрашув мезбонлар учун ажойиб бошланди. 8-дақиқада ўнг қанотдан Матеа Кежман томонидан узатилган тўпни исландиялик ҳужумчи Эйдур Гудьонсен дарвозага жойлаб қўйганди - 1:0.

17-дақиқада Жо Коул ўнг қанотдан олдинга ўтди ва дарвозага зарба беради, Вальдес қийинчилик билан тўпни қайтарди, қайтган тўпни Лэмпард яқин масофадан дарвозага йўллади - 2:0.

Орадан икки дақиқа ўтгач яна Жо Коулнинг ажойиб пасидан кейин Дамьян Дафф бирга бир вазиятда Вальдесни ожиз қолдиради - 3:0. "Стемфорд Бридж" стадионига келган 40 мингдан зиёд мухлислар ва "Барселона" футболчилари ҳам нима бўлаётганига тушунишмаётганди.

27-дақиқада Белетти тўпни ҳаводан рақиб жарима майдонига узатади, бу вазиятда Паулу Феррейра тўпни қўли билан ўйнайди ва Коллина иккиланмай пенальти белгилайди. Петр Чех Роналдиньюнинг зарба йўналишини топди ва тўп унинг қўлларининг учига тегиб бароибир дарвозага бориб тушди - 3:1. Бу ҳисоб ҳам "Челси"ни кейинги босқичга олиб чиқар эди.

Бироқ тайм сўнггида "бразилиялик сеҳргар" сўнгги йилларнинг энг чиройли голларидан бирини уради. Тахминан 20 метр масофадан Роналдинью ҳеч ким кутмаганда тўпни бутсасининг учи билан дарвозага жойлаб қўяди - 3:2. Петр Чех хатто тўпга ташланмайди ҳам. Энди вазият ўзгарганди, мазкур ҳисоб "Барселона"ни чорак финалга олиб чиқарди.

Иккинчи таймда жамоалар эҳтиёткор футбол намойиш этишади. 76-дақиқага келибгина ҳисоб ўзгаради. Бурчакдан узатилган тўпни "аристократлар" сардори Жон Терри боши билан дарвозага йўллайди - 4:2. Қизиғи ТВ операторлар ўша бурчак тўпидан олдин Террини намойиш этишганди, бироқ "Барселона" ҳимоячилари уни ёпишга улгуришмайди. Бу ҳисоб "Челси"ни чорак финалга чиқишига етарли эди.

Қолган вақтда табиийки "Барселона" кўпроқ ҳужум қилди, бироқ ҳисоб ўзгармай қолди ва "Челси" кейинги босқичга чиқди.

Ўша йил "Челси" ярим финалга қадар етиб борган ва "Ливерпуль"га мағлуб бўлиб мусобақани тарк этганди.



"Челси" - "Барселона" 4:2

8 март 2005 йил. Лондон. "Стемфорд Бридж" стадиони. 42450 томошабин.

Бош ҳакам
: Пьерлуджи Коллина (Италия).

Голлар: Гудьонсен 8, Лэмпард 17, Дафф 19, Терри 76 - Рональдиню 27 (пенальти), 38.

"Челси":
Петр Чех, Пауло Феррейра (Глен Жонсон, 51), Рикардо Карвалью, Жон Терри, Уильям Галлас, Клод Макалеле, Фрэнк Лэмпард, Жо Коул, Дамьян Дафф (Роберт Хут, 85), Эйдур Гудьонсен (Тиаго, 78), Матея Кежман.

"Барселона": Виктор Вальдес, Белетти (Людовик Жюли, 84), Карлес Пуйоль, Олегер, Жованни ван Бронхорст (Сильвиньо, 46), Хави, Херард, Деку, Андрес Иньеста (Макси Лопес, 85), Рональдиню, Самуэль Это'О.

Огоҳлантиришлар: Пауло Феррейра 26, Кежман, Жонсон 84 - ван Бронхорст 29, Хави 68.





Муаллиф : Narzulla Saydullayev
Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика