UZ

Сўнгги янгиликлар

17:15Тер Штеген – "Барса"да сардорлик учун асосий номзод  0 16:48"Хоразм" бир қатор футболчиларни сафига қўшиб олди  1 16:28"Манчестер Сити" янги мавсум учун захира либосини тақдим этди  0 15:59ФИФА Олимпиада ўйинларидаги воқеаларни текшириш учун эксперт тайинлади  0 15:34Тимур Кападзе: "Мисрнинг кучли томонлари ва имкониятларини яхши биламиз"  8 15:12Иброҳимҳалил ОТЖ лагерини тарк этди, унинг ўрнига бошқа ўйинчини қўшиш мумкинми? Кападзе жавоб берди  23 14:59"Манчестер Юнайтед" Уан-Биссакани Дюмфрисга алмаштирмоқчи  4 14:37Париж-2024. Ўзбекистон Мисрга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум  9 14:15АПЛ клублари "Лион" ҳимоячисига даъвогар  1 13:50Симонс "Лейпциг" ва "Бавария"дан бирини танлади  1 13:23"Арсенал" Евро-2024'да ёрқин ўйин кўрсатган ярим ҳимоячининг трансфери борасида музокаралар ўтказмоқда  1 12:57"Ньюкасл" ҳимоячиси Саудия Арабистони чемпионатига ўтиши мумкин  1 12:29Расман: "Комо" ироқлик иқтидор билан шартнома имзолади  1 12:04"Андижон" янги аъзоси Абинур Нуримбет: "Келажакда Қозоғистон миллий терма жамоаси либосида майдонга тушишни истайман"  3 11:39ПСЖ Франция терма жамоаси дарвозабонига қизиқмоқда  2

​Бир иқтидор тарихи: Скотт МакТоминей Янгиликлар

​Бир иқтидор тарихи: Скотт МакТоминей

Меҳнаткашлиги орқали асосий жамоада ўйнашга интилаётган йигитча ҳақида ажойиб намуна.

Ака-ука Невиллар, Ники Батт, Уэс Браун, Дани Уэлбек, Жесси Лингард, Маркус Рэшфорд - бу футболчиларни фақатгина МЮда ўйнагани ёки ҳозир ҳам ўйнаётгани боғлаб турмайди. Бу футболчилар клубга болалигиданоқ борган ва йиллар ўтиб, миллионлаб болакайнинг орзуси - асосий таркиб футболчисига айланишган. "Қизил иблислар" анча вақтдан буён ўз тарбияланувчиларига катта аҳамият бермоқда. Моуриньо энди Скотт МакТоминейни асосий таркиб футболчисига айлантирди.

Скотт Френсис МакТоминей 1996 йилнинг 8 декабрь кунида ихчамгина Ланкастер (Ланкашир графлиги) шаҳрида туғилган. Унинг Англия фуқаролиги бўлса-да, қони Шотландияга тортган. Унинг отаси айнан ўша ердан, онаси эса инглиз. МакТоминей "Юнайтед"га 2002 йилда борган, 5 ёшидаёқ Престондаги футболчиларни профессионаликка тайёрлайдиган футбол марказида таълим олишни бошлаган. Албатта, у "Юнайтед" учун туғилган десак муболаға бўлмас!


Скотт Маркус Рэшфорд билан яхшигина таниш. Жамоанинг U16 таркибида иккиси ҳам ҳужумчи ортидаги ярим ҳимоячи позициясида қаттиқ рақобат қилишган. Иккиси ҳам ўйинда бир таймдан ҳаракат қилишарди. Бир неча йиллардан кейин улар жамоанинг ёшлар таркибига жалб этилишган. Иккиси ҳам бир ўйинда майдонга тушди. Мураббий Уоррен Жойс Скоттни марказий ярим ҳимояга қўйди, Рэшфорд эса ундан олдинроқда тўп сурди.

2015/16 йилги мавсумда уларнинг йўллари айрилди - Маркус асосий таркибда кўриниш бера бошлади. Скотт эса иккинчи таркибдаги жойини йўқотди, захирадан майдонга тушиб, 10-15 дақиқа билан кифояланди. Бунга асосий сабаб сифатида футболчининг жисмоний ҳолати даражаси пастлиги ва паст бўлган 167 сантиметрлик бўйини келтиришди. "Юнайтед"нинг захираси ўшанда ўз Премьер-лигасида 2-ўринни эгаллади. Скотт учун бу ғалаба татимади. Чунки у ўшанда жамоанинг захира футболчиси эди. Футболчи кейинчалик кўплаб ўйинларда майдонга тушмади. Ёзга келиб унинг бўйи 193 см гача ўсиб кетди! Ўсишнинг бундай даражада кескин ўзгариши танага салбий таъсир қилмаслиги мумкин. У ўшанда Шляттер касаллиги билан оғриганди.

2016 йилда Моуриньо Скоттни "Юнайтед"дан кетишига оз қолганини яширмади. Жозе жамоага борганидан кейин кўпчилик тарбияланувчиларни трансфер қилиб юборди, бироқ Скотт унда илиқ таассурот қолдирди. Жо Ротуэлл ва Жеймс Уэйрларнинг трансферидан кейин унда U23 асосий таркиби учун курашиш учун имкон қолмаганди. Ники Батт Жойс кетганидан кейин "Уиган"нинг захира жамоасини бошқарган вақтларида уни текшириб кўрди ва ўзини кўрсатиш учун етарлича вақт берди. Якунда МакТоминей захира жамоаси таркибида марказий ярим ҳимоячи ва ҳужум ортида ўйнаб, 21 ўйин ўтказди ва 3 гол киритишга эришди. Батт эса унинг бўйидан унумли фойдаланди ва майдон марказида ундан "Fellaini-style" каби фойдаланди. Бир вақтлар жамоаси таркибида ҳар доим ҳам ўйнамай, бироқ 9 ой ўтиб, асосий жамоада Скоттнинг дебют қилишига ҳеч ким ишонмаганди. Европа лигасидаги ғалабадан сўнг, Моуриньо жамоаси май ойида Премьер-лигада очиқ ўйин кўрсатди. "Арсенал"га қарши ўта омадсиз кечган ўйинда Скотт 6 дақиқагина ҳаракат қилган бўлса-да, дебют қилди. Икки ҳафта ўтиб АПЛнинг сўнгги турида "Кристал Пэлас"га қарши ўйинда у асосий таркибда ўйнади ва 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабада муносиб ҳиссасини қўшди. Ўша баҳсда Жозе асосий таркибда клуб академиясининг 6 нафар тарбияланувчисини туширди, яна 4 нафари эса захирада ўтирди.


У мавсумолди йиғин-турнеда "Волеранга"га қарши баҳсда гол уришга эришди. Скотт мавсумни захира ўриндиғида бошлади, бироқ 4 тур ўтиб Жозе уни асосий таркибга чақира бошлади. Ўшандан буён у жамоа билан 15 ўйин ўтказди ва майдонда 1243 дақиқа ҳаракат қилди. ЕЧЛдаги дебют ҳам бошида шундай бўлди: аввалига "машғулот", кейин "Бенфика"га қарши сафар ўйинида илк дақиқаларданоқ асосий таркиб! Икки ҳафта ўтиб, Португалия жамоаси билан яна асосий таркибда майдонга тушди. "Менинг ёшимга етган ёшлар "Юнайтед" таркибида ЕЧЛда ўйнашни орзу қилади. Бугун орзуларим ушалди", - деди Скотт.

Ёш ярим ҳимоячисининг тез ривожланиши ўзига "бошоғриқ" бўлди. Икки ҳил фуқароликка эга бўлган футболчини Шотландияда ҳам Англияда ҳам ёшлар термасига жалб этмади. МЮдаги ишончли ўйинлари сабабли икки давлатнинг миллий терма жамоалари бош мураббийлари Алекс Маклиш ва Гарет Саутгейтлар унинг хизматларига қизиқиш билдира бошлади.

"Табиийки, у билан бу борада гаплашдим. Унга мантиқни ишга солган ҳолда қарор қабул қилишини, бироқ танлов юракдан бўлиши кераклигини маслаҳат бердим", - деди Моуриньо ўша ҳолат бўйича. Англия матбуотининг хабарига кўра, "Беназир" футболчига Англияни танлашни маслаҳат берган. Бироқ бу вақтда унинг хизматларига ота ватан Шотландия томондан ҳам қизиқишлар бор-да.

"Нима дейишни ҳам билмайман. Икки термага ҳам мухлисман. Бу қаердан бўлганимга боғлиқ эмас. Шотландияга бувимникига борсам, у ер термасини қўллаб-қувватлайман. Мен ўзимни шотландияликка ўхшатаман, балки англияликдир. Нима бўлган тақдирда ҳам бу савол мени қийнамоқда", - деди Скотт.


Мураббий "ер талашаётган" футболчисига ишонмайдими, йўқ, Моуриньонинг ҳар доим ёшларга эътибори катта: "Скотт тан олишни истамаяпти, бироқ у бундан-да ортиғига лойиқ иш қилмоқда. Балким буни сиз сезмаётгандирсиз, чунки у камтар йигит. Унда татуировка, қиммат соат ва машиналар йўқ", - деди Жозе. Алекс Фергюсон ҳам ватандошига ёнбосди ва Жозедан ҳазилона равишда уни кўпроқ асосий таркибга қўйишини илтимос қилди.

Скоттнинг омади келди, агарда Феллайни, Кэррик ва Эррерада жароҳат бўлмаганида, Скоттнинг ЕЧЛдаги дебюти кейинроққа чўзилган бўларди. Қийинчиликлар уни қўрқитмайди: "Жесси ва Маркуснинг ўйинлари мени ҳайратга солмоқда. Улар билан йўлимиз ёшлар жамоаларида ҳам тўқнаш келган. Кўпчилик Жессини ёшлигида ҳисобдан чиқарганди, унинг топ-даражага чиқишига ишонмаганди - энди қаранг у қандай салоҳиятда!", - деди Скотт. Тарих қайта ва қайта такрорланаверади - қунт билан қилинган меҳнат эса футболчини шуҳрат чўққисига етаклайди. Бир кун келиб, Скоттнинг ўйинларидан бошқалар ҳам роҳатланади.


Миржалол Норматов таржима қилди

Рейтинг: +25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика