Биласизми? "Реал" 11та ўйиндан сўнг яна мағлуб бўлди
02 янв 2022 20:48
Янгиликлар
Биласизми? "Реал" 11та ўйиндан сўнг яна мағлуб бўлди
Испания чемпионатининг ушбу турида "Реал" сафарда "Хетафе" меҳмони бўлиб, 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.
Статистикага қарайдиган бўлсак, "Қироллик клуби" вакиллари бунгача Ла Лигада 11та учрашувдан бери ютқазмай келмоқда эди. 12-ўйин эса мағлубият билан тугади.
"Реал" ички чемпионатда сўнгги бор 3 октябрь куни сафарда "Эспаньол"га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берганди. Шундан кейин Карло Анчелотти шогирдлари 11та баҳсда майдонга тушиб, 9 ғалаба ва 2 дуранг қайд этишди.
"Реал" кейинги турни 8 январь куни ўз майдонида "Валенсия"га қарши ўтказади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Фикрлар