UZ

Сўнгги янгиликлар

21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  38 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  7 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  12 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   7 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  2 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  1 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  0 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   3 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0 15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  15 15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  14 14:36"Барса" ёзда Левандовскининг ўрнига топ-форвардни сотиб олишни ўйламоқда, номзодлар ҳам маълум  8 14:08Каземиро: "Реал" учун қайғуришга вақтим йўқ"  4

Биласизми? "Пахтакор" Франция клубини 5:0 ҳисобида мағлуб этган Янгиликлар

Биласизми? "Пахтакор" Франция клубини 5:0 ҳисобида мағлуб этган

1966 йил "Пахтакор" халқаро ўртоқлик учрашувида Франциянинг "Тулуза" жамоасини 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратган.

Ўшанда "Тулуза" мавсумга тайёргарликнинг охирги босқичида "Пахтакор" билан ўртоқлик баҳсида майдонга тушган. Бир мавсум аввал жамоа Франция чемпионатида 4-ўринни эгаллаб, Еврокубокларга йўлланма олганди. 7 август куни Тошкентда ўтказилган беллашувда Дорсини, Бернар ва Ле Юро каби ижрочиларга эга бўлган жамоанинг жиддий қаршилик қилиши кутилганди. Бир неча футболчилар Франция терма жамоасига номзод саналар, Монин эса Парагвайдан бўлиб, Жанубий Американинг етакчи клубларидан бири "Фламенго"дан француз клубига келиб қўшилганди. Қолаверса, ўша йили март ойида "Тулуза" ўртоқлик учрашувида Москванинг "Спартак" клубини 2:0 ҳисобида доғда қолдирганди.

Ўйинни ҳужумкор тарзда бошлаган "Пахтакор" рақибни кескин ҳужумлари билан довдиратиб қўяди. Тез орада Биродар Абдураимов ва Баҳодир Иброҳимов ижросидаги ҳужумни Абдураимов аниқ зарбаси билан голга айлантирди. 21-дақиқада Мақсуд Шариповдан тўпни қабул қилиб олган Абдураимов дублини нишонлайди. "Тулуза" эса ўйин охиригача ўзига келишга улгурмайди. Иккинчи бўлимда Абдураимов хет-трикка эришган бўлса, Геннадий Красницкий ва Баҳодир Иброҳимов ҳам ўз ҳисобига биттадан гол ёзиб қўяди. Шу тариқа афсонавий мураббий Михаил Якушин қўл остида "Пахтакор" ўз тарихидаги энг ажойиб ғалабалардан бирини қайд этади.

"ПАХТАКОР" - "ТУЛУЗА" - 5:0 (2:0)
1966 йил 7 август. "Пахтакор" стадиони.
"Пахтакор":
Юрий Пшеничников, Ривал Зокиров, Владимир Штерн, Виктор Науменко, Виталий Суюнов, Вячеслав Солохо, Мақсуд Шарипов, Аҳрол Иноятов, Баҳодир Иброҳимов, Геннадий Красницкий, Биродар Абдураимов.
"Тулуза": Жюспен, Мутон, Бад, Монин, Редэн, Бернар, Сухан, Дорсини, Брек (Лудон), Брюнетон, Ле Юро.
Голлар: Абдураимов 14, 21, 68, Красницкий 82, Иброҳимов 88.


Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика