

Ушбу мағлубият туфайли "Навбаҳор" олий лига клублари орасида сафарда умуман ғалаба қозона олмаган ягона жамоа бўлиб қолди. Наманганликлар 15та ўйинни сафарда ўтказиб, шундан иккитасида дуранг қайд этишди ва 13 марта мағлуб бўлишди.
Натижада "Навбаҳор" сафарда атиги 2 очкони қўлга киритиб, чемпионатни 15-ўринда тугатди. Энди улар ўтиш ўйинида 28 ноябрь куни "Норин" билан баҳс олиб боришади. "Навбаҳор" сафарда "Қўқон-1912" ва "Бунёдкор" билан кечган ўйинларда дурангга эришди.
Олий лигада мунтазам равишда қатнашиб келаётган "Навбаҳор" клуби ўз тарихида илк бор мавсумни сафардаги ғалабасиз тугатди.



