"Бешиктош"да коронавирусга чалинганлар бор
10 май 2020 01:45
Янгиликлар
"Бешиктош"да коронавирусга чалинганлар бор
Туркиянинг "Бешиктош" клуби матбуот хизмати жамоа ходими ва футболчиларидан бирида COVID-19 инфекцияси аниқланганини маълум қилди.
"Бешиктош" ушбу ҳафта мобайнида Туркия футбол федерацияси белгилаган қоидаларга мувофиқ кичик гуруҳларга бўлиниб машғулот ўтказган. Бугун барча футболчилар ҳамда клуб ходимлари коронавирус тестидан ўтказилган. Вирус билан касалланганларнинг шахси ошкор қилинмади.
Эслатиб ўтамиз, Туркияда пандемия туфайли тўхтатилган мамлакат чемпионати баҳсларини 12 июнда тиклаш режалаштирилмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар