UZ

Сўнгги янгиликлар

03:05Конференциялар лигаси. "Челси"дан ишончли ғалаба, Антонидан гол+пас, "Фиорентина" ҳам чорак финалда  1 02:55Европа лигаси. Брунудан хет-трик, "Тоттенхэм"дан камбэк, "Лион"дан йирик ғалаба  6 02:30Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" 90+11-дақиқадаги гол эвазига ғалаба қозонди  0 01:45Лукас Васкес: "Реал" "Атлетико"дан яхшироқ эди"  8 01:10"Барселона" 33 ёшли футболчиси билан шартномани узайтирди  2 00:58Европа лигаси. "Аякс" турнирдан чиқиб кетди, "Лацио" кейинги босқичда!  1 00:40Европа лигаси. "Рома" юришини тўхтатди  51 23:46Германия термасининг Италияга қарши ўйинлар учун қайдномаси эълон қилинди  4 23:25Руни: "МЮдан 10-15 футболчи кетиши керак"  3 22:41Асрор Ғофуров собиқ жамоасига қайтди  3 22:20Суперкомпьютер ЕЧЛ ғолибини тахмин қилди  37 21:38ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  4 21:12УЕФА Альварес вазияти бўйича баёнот берди  32 20:54"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  6 20:30Владимир Бубанья: "Охиригача "Андижон" жавобини кутдим"  11

Бернд Штанге: "Ўзбекистон билан Осиё кубогининг чорак ёки ярим финалида тўқнаш келишимизни истайман" Янгиликлар

Бернд Штанге: "Ўзбекистон билан Осиё кубогининг чорак ёки ярим финалида тўқнаш келишимизни истайман"

Ўзбекистон - Сурия (1:1) термалари иштирокидаги ўртоқлик учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Бернд Штанге иштирок этди.

- Бугун сафарда, рақиб майдонида ўйнаган бўлсак-да, учрашувнинг 80 фоиз вақтида ташаббус биз томонда бўлди, айниқса биринчи бўлимда. Ғалабага умид қилгандим. Аммо вазиятларни голга айлантира олмаганимиз туфайли ғалабага қозонишни уддаламадик. Учрашувнинг дастлабки қисмида биз фаолроқ бўлдик ва тўпни ўзимизда ушлаб турдик. Ўзбекистон термаси ўйин охирлаб борган сари анчагина хавфлилашиб борди. Кўплаб ҳужумлар уюштирди ва гол уришга ҳаракат қилди. Сурия эса концентрацияни ва ташаббусни ушлаб тура олмади. Ўрта Шарқда мавсум сентябрда бошланишини ҳисобга олсак, футболчиларнинг жисмоний ҳолати ва ўйин амалиёти бироз жойида эмас, баҳс сўнггигача ташаббусни ушлай олмадик. Мутахассис сифатида айта оламанки, Ўзбекистон қитъамизнинг етакчи термаси сифатида эътироф этаман. Биз энди ўз уйимизга яхши кайфият билан борамиз. Ўзбекистон эса бизни яхши терма эканлигимизни билиб олишди.

- Ўзбекистон асосан ҳимояда ўйнагани сизни хайрон қолдирмадими?
- Ўзбекистон термаси мени ҳам хайрон қолдирди. Бу терма ўйиннинг бошиданоқ бўш зоналарни очиб қўйгани учун шогирдларим тўпни бемалол ўзлари билан олиб юра олишди ва бу кутилмаган ҳолатга айланди. Ўзбекистон билан Осиё кубогининг чорак ёки ярим финалида ўзаро тўқнаш келишимизни истайман.

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика