Бернардески "Ювентус"ни тарк этади
20 май 2022 21:03
Янгиликлар
Бернардески "Ювентус"ни тарк этади
"Ювентус" ҳужумкор ярим ҳимоячиси Федерико Бернардески ёзги трансферлар вақтида жамоадан кетади, дея хабар берди журналист Жанлука Ди Марцио.
Манбанинг хабарига кўра, Турин клуби раҳбарияти футболчи билан келаси ёзда тугайдиган шартномани узайтирмасликка қарор қилган. Шу тариқа, ярим ҳимоячи эркин агентга айланади ва бошқа клубга текинга ўтиши мумкин бўлади.
28 ёшли Бернардески жорий мавсумда "Ювентус" сафида барча турнирларда 35 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Фикрлар