Бензема "Реал" билан шартномасини узайтиради (Marca)
02 сен 2022 15:32
Янгиликлар
Бензема "Реал" билан шартномасини узайтиради (Marca)
Перес ва Анчелотти ҳужумчини шубҳасиз жамоада қолдиради.
"Marca" хабарига кўра, франциялик футболчи 2024 йилгача мўлжалланган янги шартнома имзолайди. Бенземанинг амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар тузилган.
"Реал Мадрид" президенти Флорентино Перес Каримни дахлсиз футболчи деб ҳисоблайди. Мадридликлар бош мураббийи Карло Анчелотти ҳам ҳужумчи ҳақида худди шундай фикрда. Бензема "Реал Мадрид"да асосий юлдуз ролида эканлигидан мамнун.
Шу муносабат билан 2024 йилгача мўлжалланган янги битим имзоланиши табиий ҳол сифатида қабул қилинмоқда.
Тажрибали форвард жорий мавсум 4 та ўйинда 4 та гол урди ва 1 та голга ассистентлик қилди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Фикрлар