Бьелса: “Бугун Гвардиолани мен мағлуб этмадим”
10 апр 2021 19:55
Янгиликлар
Бьелса: “Бугун Гвардиолани мен мағлуб этмадим”
АПЛ 31-туридан ўрин олган “Ман Сити” – “Лидс” баҳси (1:2)дан кейин меҳмонлар устози Марсело Бьелса ўз фикрлари билан бўлишди.
“Ғалабага ҳақли эдик, аммо “Сити” зафар қучса ҳам адолатдан бўларди. Бу жуда қийин, аммо мен шундай ҳисоблайман. Улкан ишни амалга оширдик, лекин, ҳақиқат шуки “Сити” тўлиқ устунлик қилди ва яхшироқ имкониятларга эга бўлди.
Гвардиолани мен мағлуб этмадим. Бу тўқнашув икки жамоа ўртасида бўлди, унда эса футболчилар асосий ролни ўйнади. Биз эса бугун ўйнаган икки жамоа мураббийларимиз холос.
Бу каби баҳсда агар юқори даражада агрессия бўлмаса, уларнинг маҳорати билан биз уддалай оладиган иш ўртасидаги фарқни ёпиш қийин”, дейди мутахассис.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар