Бьелса бошчилигидаги клуб 28 йилдан кейин яна 6 та гол ўтказиб юборди

21 дек 2020, 00:40
"Лидс" Англия чемпионатининг 14-турида "Манчестер Юнайтед"га мағлуб бўлди (2:6).

Эътиборли жиҳати шундаки, Марсело Бьелса бошқараётган жамоа 1992 йилнинг февралидан бери биринчи марта 6 гол ўтказиб юборди. Ўшанда мутахассис "Ньюэллс Олд Бойз"да ишрар эди. Унинг шогирдлари Либертадорес кубоги доирасидаги "Сан-Лоренцо"га қарши ўйинда 0:6 ҳисобида мағлуб бўлишган.

Бьелса бугунга қадар "Атлас", "Америка", "Велес Сарсфилд", "Эспаньол", "Атлетик", "Марсель", "Лацио" ва "Лилль" сингари клубларда ҳам фаолият юритган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Opta Sports