Беллингем болаликда футболни ёқтирмаганини тан олди
04 ноя 2023 10:47
Янгиликлар
Беллингем болаликда футболни ёқтирмаганини тан олди
"Реал" ва Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем болалигида футболга қандай муносабатда бўлганини айтиб берди.
"Аввалига футболни ёқтирмасдим. Биламан, бу ҳайратланарли, чунки агар ҳозир футбол мендан тортиб олинса, ақлдан озаман. Мен машғулотларга бориб, ўсимлик ва гуллар терар, онам учун кичик гулдасталар ясардим.
Ота-онам менга ҳеч қачон босим ўтказмаган. Отам мени машғулотларга олиб борарди ва ҳар доим шундай дерди: "агар хоҳласанг, бекинмачоқ ўйнашинг ёки гул теришинг мумкин. Кейинчалик ўзим футболга қизиқиб кетдим.
Болалигимда эркинлик бор эди. Ота-онам мени ҳеч қачон ҳеч нарсага мажбурламаган", – деди Беллингем.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Фикрлар