Бельгия терма жамоаси ярим ҳимоячиси "Милан"га ўтиши мумкин
02 янв 2019 19:15
Янгиликлар
Бельгия терма жамоаси ярим ҳимоячиси "Милан"га ўтиши мумкин
Айни пайтда Хитойнинг "Далянь Ифан" клубида тўп тепаётган бльгиялик ярим ҳимоячи Янник Феррейра Карраско "Милан"га ўтиши мумкин.
Бу ҳақда "Corriere della Sera" нашри хабар берди. 25 ёшли Карраско бир йил олдин Европани тарк этган эди. Олдинроқ, у "Атлетико" сафида ҳаракат қилган. Манбанинг маълум қилишича, футболчи Хитойдаги фаолиятидан норози ва Европага қайтмоқчи.
Фикрлар