"Барселона" Карраско билан шартнома тузиш арафасида
20 янв 2023 16:07
Янгиликлар
"Барселона" Карраско билан шартнома тузиш арафасида
"Барселона" "Атлетико" ярим ҳимоячиси Янник Феррейра Карраско билан битим имзолашга яқин турибди.
Sport.es хабарига кўра, каталонияликлар 29 ёшли футболчини 2022/23 йилги мавсум охирида 20 миллион евродан кам сумма эвазига сотиб олишлари мумкин.
Бельгиялик футболчи 2020 йилнинг сентябридан буён Мадриднинг "Атлетико" клубида тўп тепмоқда. Карраско жорий мавсум клуб сафида барча турнирларда 23 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.
Унинг "Атлетико" билан келишуви 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали футболчининг нархини 30 миллион еврога баҳоламоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар