“Базель” ҳимоячиси 21,5 млн еврога “Боруссия Д”га ўтди
14 янв 2018 09:10
Янгиликлар
“Базель” ҳимоячиси 21,5 млн еврога “Боруссия Д”га ўтди
Швейцариянинг “Базель” клуби ёш ҳимоячиси Мануэль Аканжи фаолиятини Дортмунднинг “Боруссия” жамоасида давом эттирадиган бўлди.
Томонлар 22 ёшли футболчининг трансфери юзасидан келишиб олишди. Германия гранди Аканжи учун базелликларга 21,5 миллион евро тўлаб беради. Кеча истеъдодли ҳимоячи Марбельеда йиғин ўтказаётган “Базель” клуби лагерини тарк этди.
Эътиборлиси, Аканжининг трансфери Швейцария чемпионати тарихидаги иккинчи қиммат трансферга айланди. Ҳозиргача рекорд бўлиб турган ўтиш ҳам айнан “Базель” жамоасига тегишли. 2016 йилда “Шальке” клуби Бреэль Эмболо учун 25 миллион евро сарфлаганди.

Ҳавола :
Янгиликларни Телеграмда ўқинг!
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Фикрлар