Бахтиёр Ёқубов: "Янги футболчиларнинг барчаси ўзини кўрсатишга уринмоқда"
29 янв 2016 08:04
Янгиликлар
Бахтиёр Ёқубов: "Янги футболчиларнинг барчаси ўзини кўрсатишга уринмоқда"
"Тошкентдаги йиғин анча самарали ўтди дея оламан. Дастлаб олий лига дебютанти "Обод"ни, сўнгра Тожикистон чемпиони "Истиқлол" клубини мағлуб этдик. "Олмалиқ" билан ўйинда мураббийлар Мансур Саидов ва менга дам беришди. Йиғинни Жиззахнинг "сўғдиёна" клубига қарши ўйин билан тугатдик".
"Таркибга қўшилган янги футболчиларнинг барчаси ўзини кўрсатишга уринмоқда. "Насаф"дан келган Ўткир Юсупов яхши посбон эканини намойиш этмоқда. Ёшлар жамоасидан Сардор Қулматов асосий таркибга қўшилиб ўйинларда қатнашмоқда. "Шўртан"дан Ҳусниддин Ғофуров ва Жамшид Ҳошимов ҳамда Абдураҳмон Абдулҳақов каби ёшлар мураббийларда яхши таассурот қолдиришга уринишмоқда. Тажрибали Алишер Саматов ва Илҳом Бойдадаев каби футболчилар ҳам жамоадаги рақобатни кучайтиришди".
"Олдинда Фарғона Ҳокими кубоги кутиб турибди. Бу мусобақада яхши натижа кўрсатишга уринамиз. Менимча мавсум бошлангунига қадар яна икки футболчи қўшилса керак. Ҳоким кубогидан сўнг 12 февраль куни яна тошкентга қайтамиз ва мавсумга тайёргарликни шу ерда давом эттирамиз", - дейди Бахтиёр Ёқубов.
Фикрлар