UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Суперлига. "Хоразм" – ОКМК 0:0 (матнли трансляция)  1 19:23Конате "Реал"нинг асосий трансфер мақсадига айланди  0 19:15Суперлига. "Сўғдиёна" – "Насаф" 0:2 (матнли трансляция)  8 19:00Суперлига. "Бунёдкор" – "Динамо" (матнли трансляция)  10 18:55Артета "Реал"да пайдо бўлиши мумкин! Бунинг учун икки омил тўғри келиши керак  5 17:26ЖЧ-2026да ҳар бир тайм учун мажбурий танаффус жорий этилади  6 16:57Фати "Реал" сафида дебют қилиши мумкин  8 16:29"Барселона" президенти лавозимига номзодлар маълум  5 16:01Витинья кимларни энг кучли ярим ҳимоячилар деб билади?  15 15:33"Роналду эффекти": "Альмерия" Испаниянинг энг оммабоп клублари қаторига кирди  6 15:08Аёллар ўртасидаги Осиё Кубоги. Ўзбекистон Хитойга йирик ҳисобда таслим бўлди  19 14:50"Атлетико" тарбияланувчиси — "Челси" трансфер нишони  0 14:27"Бухоро" "Навбаҳор" устидан ғалаба қозонган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  3 14:12"Хоффенхайм" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  1 13:47Иньеста ЖЧ-2026 иштирокчи терма жамоасида иш бошлади  1

Бахтиёр Ашурматов: “Рақиб кучли эканлигини майдонда исботлади” Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: “Рақиб кучли эканлигини майдонда исботлади”

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Навбаҳор” жамоаси бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов иштирок этди:
- Ростини айтганда, “Локомотив” жамоаси бугунги кунда жамоамиздан ҳар томонлама кучли эканлигини майдонда исботлади. Шу сабабли, “Локомотив” ҳаққоний ғалабани қўлга киритди. Мағлубиятда барчамизнинг айбимиз бор. Йигитларда хоҳиш йўқ эди демаган бўлардим. Негаки улар ҳаракат қилишди. Ўйин бошларида катта иштиёқ билан тўп суришди. Натижада рақиб дарвозаси олдида бир-иккита хавфли вазиятларни содир этишди. “Локомотив” жамоаси томонидан урилган гол эса йигитларни руҳий томондан синдириб қўйди. Шу ўринда мухлисларимизга қойил қолиш кераклигини айтиб ўтган бўлардим. Гарчи 0:2 ҳисобида ютқазаётган бўлсакда, жамоамизни олқишлаб қўллаб-қувватлаб туришди.

Танаффус пайтида йигитлар билан бўлиб ўтган суҳбат пайтида майли биринчи бўлимда вазият шундай тарзда тус олди. Энди эса ўйингоҳга келган ишқибозлар ҳаққи ҳурмати учун мазмунли тарзда ўйнаш кераклиги борасида кўрсатма бердим. Футболчиларимиз қўлларидан келганича ҳаракат қилишди. Лекин, “Локомотив”ни биздан ҳар томонлама кучли эканлигини тан олиш керак. Навоийда “Қизилқум”га қарши учрашувда ҳам ҳимояда бўш ўйин кўрсатдик. Шу сабабли, ҳимояда айрим ўзгаришларни амалга оширдик. Бундан ташқари яна икки кундан “Шўртан”га қарши чемпионатдан ўрин олган учрашувмиз бор. Айрим ҳимоячиларимизни ғузорликларга қарши ўйинга авайладик деб айтмаган бўлардим. Сўнгги пайтларда ҳимоядаги ҳаракатларимиз мени ташвишга солмоқда. Айнан шунинг учун ҳимояда ўзгаришларни амалга оширишга мажбур бўлмоқдаман.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика