UZ

Сўнгги янгиликлар

15:25Суперлига. "Сўғдиёна" – "Қизилқум" 2:0 (матнли трансляция)  1 14:41Cуперлига. "Нефтчи" — "Сурхон" 1:0 (матнли трансляция)  23 13:21"Арсенал" Букайо Сака бўйича қарор қабул қилди  0 12:33Испания ва Италия клублари АПЛдаги украиналик футболчига қизиқиш билдирмоқда  0 11:47Мбаппе Ла Лигада кетма-кет 8та ўйинда гол урди. "Реал"да буни фақат Роналду ва Пушкаш уддалаган  17 11:08Пролига. Марказий учрашувни Достон Раҳмонов бошқариб боради  0 10:53Узоқ кутилган ғалабадан сўнг Слот нималар деди?  2 10:25Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  18 09:56Муҳаммад Салоҳ Премер-лигадаги Уэйн Руни рекордини такрорлади  9 09:28Камбекдан сўнг Роналду нималар деди?  14 08:59Кечаги учрашувда "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди  2 08:30"Эл Класико"дан сўнг Ямал севгилиси билан муносабатларига нуқта қўйди  5 08:02МЛС. Мессининг голи жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолмади  15 07:36Opta АПЛнинг якуний жадвали қандай бўлишини тахмин қилди  7 03:03АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Астон Вилла"ни ишончли ҳисоб билан мағлуб этди  6

Бахтиёр Ашурматов: "Финалда имкониятлар 90-10 "Пахтакор" фойдасига" Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: "Финалда имкониятлар 90-10 "Пахтакор" фойдасига"

АГМКнинг тарихининг бошланиши 2018 йилги Ўзбекистон кубоги билан боғлиқдир.

Ўша йили Бахтиёр Ашурматов мураббийлигидаги АГМК жамоаси ўз тарихида илк бор Ўзбекистон кубогида ғолиб чиққанди. Ушбу муваффақият қандай қўлга киритилганди? Эртага кимнинг имкониятлари юқори? Биз бу борада мутахассис фикрига қулоқ тутдик ва АГМК билан ўз вақтида кубок финалида "Пахтакор"дан устун келган Бахтиёр Ашурматовга юзландик.

"Эртанги ўйинда катта эҳтимол билан "Пахтакор" ғалаба қозонади. Чунки, ҳозирги пайтда "Пахтакор" Ўзбекистонда бошқа жамоалардан ҳар томонлама кучли. АГМК агар ғалаба қозонса ҳақиқий мўжиза бўлади. Фоиз хисобида 90-10 "Пахтакор" фойдасига. Натижа қанақа бўлишидан қатъий назар иккала жамоа иштирокида ҳам чиройли футбол кутиб қоламиз. 

2018 йил АГМКнинг ғалабасига ҳеч ким ишонмаган эди. "Пахтакор" эса ғалаба қозонамиз деб катта ишонч билан келган. Кўпчиликнинг бизга ишонмагани бизга қўл келган эди дейишим мумкин. Ўйинга чиқишдан олдин руҳлантиришда футболчиларга: бизга хеч ким ишонмаяпти, ўйиндан олдин бизни мағлуб бўлган жамоага чиқариб қўйишди, финалда эса биз жамоа сифатида нимага қодир эканлигимизни исботлаш учун ажойиб имконият деганман. Йигитларга ўз ғуруримиз, жамоа шаъни учун курашишларини илтимос қилган эдим. Бу ўйинда ғалаба қозонишимизга сабаб кучли руҳий тайёргарлик, майдонда тинимсиз меҳнат, яккакурашларда ғолиб чиқиш ва футболчилар билан бир биримизга бўлган ишонч, жамоадаги аҳиллик, ўйиндаги интизом сабаб бўлган",- дейди Бахтиёр Ашурматов.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика