“Бавария”нинг асосий ҳимоячиларидан бири машғулотларга қайтди
15 авг 2020 19:40
Янгиликлар
“Бавария”нинг асосий ҳимоячиларидан бири машғулотларга қайтди
Бенжамен Павар жароҳатидан тузалиб, машғулотларга қайтди, дея хабар беради мюнхенликлар матбуот хизмати.
Павар жисмоний машқларни бажараётган вақтида жароҳатланганди. 27 июль куни футболчининг тикланиши учун 6 ҳафта зарурлиги айтилган эди.
24 ёшли франциялик Бундеслиганинг якунланган мавсумида 32 ўйинда қатнашиб, 4тадан гол ва пасни ўз ҳисобига ёздирган.
“Қизиллар” ЕЧЛ ярим финали доирасидаги бўлажак баҳсини 19 август куни ўтказади. Рақиб эса бугун тунда бўлиб ўтадиган “Манчестер Сити” – “Лион” учрашувидан сўнг маълум бўлади.
Фикрлар