UZ

Сўнгги янгиликлар

21:59Суперлига. Пешқадам "Насаф" Самарқандда жанговар дуранг қайд этди  83 21:57Суперлига. "Пахтакор" гол инобатга олинмаган ўйинда "Навбаҳор"ни мағлуб этди  196 21:41"Ал Ҳилол" Тео учун 20+5 млн евро таклиф қилди. "Милан" 25 млн олмоқчи  2 20:58"Бавария" ва "Ливерпуль" француз иқтидори учун баҳслашади  6 20:18Сергей Чигодаев: "Вазиятларимиз жуда ҳам кўп бўлди, лекин уларни голга айлантира олмадик"  2 19:25Халқаро турнир. Ўзбекистон U-16 иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  8 19:17"Пахтакор" — "Навбаҳор". Таркиблар маълум  7 18:43Ўзбекистонлик футболчи Россия Медиалигасини ёндирмоқда  2 18:13"Арсенал" янги музокаралардан сўнг Гёкереш трансферига яқинлашди. Ҳужумчи "Спортинг"ни тарк этмоқчи  10 17:45Тимур Кападзе: "CAFA - яхши турнир бўлади. Ҳали шартномам янгиланмади"  29 17:10Котрина Кулбите: "Нима бўлганда ҳам биз йўлланмани қўлга киритдик"  2 16:46"Бунёдкор" "Андижон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:35Футболчиларимиз Осиё чемпионати йўлланмаси қўлга киритилганидан сўнг нималар деди?  3 16:12"Арсенал" 65 млн евролик трансферни эълон қилди  7 15:20Сон Хён Мин МЛС клубига рад жавобини берди  0

"Бавария"ни ЕЧЛдан чиқариб юборган "Вильярреал" Ла Лиганинг 14-жамоасини енга олармикин? Янгиликлар

"Бавария"ни ЕЧЛдан чиқариб юборган "Вильярреал" Ла Лиганинг 14-жамоасини енга олармикин?

Бугун Ла Лига 32-турининг навбатдаги 4 та ўйини бўлиб ўтади.

Уларнинг ичида шубҳасиз, ЕЧЛ ярим финал иштирокчиси "Вильярреал"нинг "Хетафе" билан тўқнашуви испан футболи ишқибозлари эътиборида бўлади.

Испания чемпионати доирасида ушбу клубларнинг ўзаро ўйинлар статистикасига эътибор қаратадиган бўлсак, охирги 5 ўйиннинг барчасида "Вильярреал" зафар қучган — 2 марта 3:1 ҳисоби ва қолган ўйинларда 1:0 натижаси қайд этилган.  


Хетафе

"Хетафе" мавсум аввалида Испания Кубоги доирасида "Молерусса"ни йирик ҳисобда мағлуб этди (5:1). Бироқ кейинги босқичда кутилмаганда "Атлетико Балеарес"дан қақшатқич зарба қабул қилиб олди (0:5).

Примерада жамоа 31-турга келиб, 7 ғалаба ва 11 дуранг билан 32 очко жамғарган. Аввалига "Мальорка"ни енгган (1:0) Кике Санчес Флорес шогирдлари ўтган турда "Реал"га ютқазиб қўйишди (0:2) ва 14-поғонани банд этиб туришибди. 

Бугун мезбонларга Хонатан Силва, елкасидан жароҳат олган Мата ва дисквалификация сабаб Жене Даконам ёрдам бера олмайди.


"Вильярреал"

"Вильярреал" Чемпионлар Лигасини ишончли тарзда ўтказди. Плей-оффнинг дастлабки босқичида Эмери шогирдлари кўпчилик учун кутилмаганда "Ювентус"ни осонлик билан таслим қилишди (икки ўйин натижасига кўра 4:1). Чорак финалда эса яна бир номдор рақиб "Бавария"га (икки ўйин натижасига кўра 2:1) чиқиш эшиклари кўрсатилди.

Ла Лигада меҳмонлар 12 ғалаба ва 10 дуранг билан 46 очко жамғарган. Еттинчи ўринда бораётган "сариқ сувости кемаси" ўтган турда "Атлетико" билан (1:1) дуранг қайд этганди.

Бугун жамоага Булае Диа ва Альберто Морено ёрдам бера олишмайди.

Яқин кунларнинг энг шов-шувли сенсацияларидан бирининг "айбдори" бўлган "Вильярреал"нинг ички чемпионатдаги ишлари унчалик юришмаяпти. Тўғри, кайфият аъло даражада, аммо "Бавария" билан жавоб баҳсида кўп куч йўқотилгани ҳам бор гап. Ҳар икки томондан эҳтиёткорлик ва кам сонли гол(лар) кутилаётган баҳсда Унаи Эмери жамоаси ғалаба учун ҳаракат қилади. Фақат шу йўл билан еврокубоклар зонасига яқинлашиб олиш мумкин. 


Ла Лига. 32-тур
"Хетафе" - "Вильярреал"
Хетафе, "Колозеум Альфонсо Перес" ўйингоҳи

Хетафе

Энес Унал - 63'

Примера Дивизион . 32-тур

17/04/2022, 01:00

2
:
1
Тугади

Вильярреал

Жерар Морено - 7', Мануэль Тригерос - 16'

Стадион: Coliseum Alfonso Perez, 9657 томошабин

Бош ҳакам: Pablo Gonzalez

45'
90'
20'  Дамиан Суарес
46'  Эрик Кабако (Борха Майораль)
46'  Карлес Аленья (Оскар Родригес)
60'  Мауро Арамбарри
63'  Энес Унал
63'  Матиас Оливера
77'  Сандро Рамирес (Гонсало Вильяр)
82'  Кике Санчес Флорес
84'  Дамиан Суарес (Хуан Иглесиас)
7'  Жерар Морено
7'  Пако Алькасер
16'  Мануэль Тригерос
16'  Жерар Морено
61'  Пако Алькасер (Арно Данджума)
61'  Жерар Морено (Джовани Ло Чельсо)
68'  Самуэль Чуквуэзе (Йереми Пино)
68'  Даниэль Парехо (Этьен Капу)
84'  Мануэль Тригерос (Мои Гомес)


Ла Лига ишқибозлари учун ушбу телеграм-канални тавсия қиламиз.

Муаллиф : Omonjon To`xtamirzayev
Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика