"Бавария" президенти: "Биз ЕЧЛда чорак финалга чиқамиз"
16 фев 2024 14:39
Янгиликлар
"Бавария" президенти: "Биз ЕЧЛда чорак финалга чиқамиз"
"Бавария" президенти Герберт Хайнер клуби ЕЧЛ 1/8 финалида "Лацио" тўсиғидан ўта олишига ишонади.
Эслатиб ўтамиз, Римда ўтган дастлабки баҳсда мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.
"Агар мавсум совринсиз тугаса клубга нима бўлади? Бу бизни ташвишга солмаяпти. Бизда ҳамон ЕЧЛда кейинги босқичга чиқиш имконияти бор. "Лацио" тўсиғидан ўта оламиз. Жавоб баҳсида вазиятни ўзгартирамиз ва чорак финалга чиқамиз. Мухлисларимиз билан, тўлиб-тошган "Альянц-Арена"да бунга эриша оламиз. Бундеслигада 13 та ўйин бор. Биз таслим бўлмаймиз. "Бавария" доим ўзига ишонади, охирги дақиқага қадар", — дейди Хайнер Bayern & Germany нашрига.
Айни пайтда "Бавария" Бундеслигада 50 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. Пешқадам "Байер" ҳисобида 55 очко бор.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Фикрлар